1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Битта илм билан чегараланиб қолма

08:00 / 22.11.2020 1111 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саҳл ибн Муҳаммад Сижистоний айтади: «Бир куни ҳузуримизга султоннинг кўфалик бир ходими келди. У салом бериб кирди-да, «Басрада энг олим одам ким?» деб сўради. Мен шундай дедим: «Асмаийнинг илмини орамизда энг яхши билувчи Зиёдийдир. Мозаний эса наҳвни яхши эгаллаган, Ҳилол бизнинг энг фақиҳимиз, Шодкуний ичимизда ҳадис илмини энг яхши эгаллаган, мен эса Қуръон илмларига берилганман, Ибн Калбий ичимизда низомларни энг кучли ёзувчи».

Эртаси куни султон ўз котибига мен айтган олимларни буюрибди. Унинг ҳузурига кириб бордик. Султон биздан сўрай бошлади: «Мозаний қайси бирингиз?» Мозаний: «Мен», деди. «Зиҳор қилган одам ғилай қулни озод қилса бўладими?» деб сўради султон. «Мен фақиҳ эмасман, араб тили билан шуғулланаман», деди Мозаний. Султон унга ҳеч нарса демай, Зиёдийга юзланди: «Эй Зиёдий, эр ўз аёлига хулуъ (Аёлнинг эри берган маҳрни қайтариши эвазига талоқ сўраши) берса, маҳрининг учдан бирини берса бўладими?» Зиёдий: «Буни мен билмайман, бу Ҳилол Раъйнинг илми», деди. Султон энди Ҳилолга қаради: «Эй Ҳилол, Ибн Авннинг Ҳасандан нечта санади бор?» Ҳилол: «Буни билмайман, бу Шодкуний биладиган нарса», деди. Султон Шодкунийга «Огоҳ бўлингизки, улар (кофирлар сирларини) Ундан махфий тутиш учун кўкракларини (бошқа томонга) бурадилар». Мана шу қайси қироат?»  деди. Шодкуний «Буни мен билмайман, Абу Ҳотим билади», деди. Навбат менга келган эди. Султон «Мўминларнинг амирига қандай мактуб ёзасан? Басра аҳлининг хусусиятларини сифатлаб, меваларига етган талофат ҳақида ёзиб, уларга эътибор қаратишни сўрайсанми?» деб сўради. Мен: «Мен китобат илмини билмайман, Қуръон илмлари билан шуғулланаман», дедим. Султоннинг ҳафсаласи пир бўлиб, деди: «Эллик йилдан бери илм ўқиб, фақат биргина илмни ўрганибсизлар-да? Бошқа соҳадан савол берсанг, бир қадам ҳам юра олмайди. Бизнинг Кўфада энг олим одам Кисоий. Ундан ҳар қандай саволни сўрасанг, жавоб беради».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар ҳаётингда олий орзуинг нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг муҳаббатига эришиш, деб айтар эдим.Агар ҳаётингда энг катта мусибат нимадир, деб сўрашса, Роббимнинг давоми...

2365 11:02 / 03.07.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақланг, деб буюрдилар. Хўш қоринни сақлаш қандай бўлади Қоринни сақлашдан мақсад луқмани давоми...

2653 16:00 / 08.03.2023
Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялинибёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш давоми...

3065 17:16 / 20.10.2018
Улуғ тобеъийнлардан имом Сила ибн Ашям роҳимаҳуллоҳ уйланганларида яқинлари .Ҳаммомга кириб чўмилиб чиқинг, сўнг атирлар турадиган хонага кириб хушбўй ҳидлардан давоми...

4487 15:00 / 24.11.2018
Аудиолар

121670 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43118 14:35 / 11.08.2021