1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тўй кечаси таҳажжуд ўқиган келин-куёв

15:00 / 24.11.2018 4474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ тобеъийнлардан имом Сила ибн Ашям роҳимаҳуллоҳ уйланганларида яқинлари: «Ҳаммомга кириб чўмилиб чиқинг, сўнг атирлар турадиган хонага кириб хушбўй ҳидлардан суртиб олинг» дейишди.

Кейин хонадонга келин бўлиб келган Муоза Ал-Адавийя (Уммус-Саҳбо бинти Абдуллоҳ) роҳимаҳаллоҳ билан ёлғиз қолишар экан, иккалалари ҳам тонг отгунга қадар таҳажжуд ўқиб чиқишди.

Бомдод намозида ҳолатдан хабар топган жиянлари: «Сиз келинга зулм қилдингиз…» деган маънода танбеҳ берди.

Сила ибн Ашям у кишига жавобан шундай деди: «Ҳаммомга кирганимда дўзахни эсладим, атирхонада эса жаннат ёдимга келди. Тонг отгунга қадар дўзах ва жаннатни унутолмадим. (Шунинг учун Аллоҳдан Охират куни дўзахдан нажот бериб, жаннатга киритишини сўраб ибодат қилдим)».

Муоза Ал-Адавийя роҳимаҳаллоҳ уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо қўлларида таълим-тарбия олган олима, обида ва зоҳида бўлган улуғ момоларимиздан.

Ибрат

Бугунги келин-куёвларимиз ҳам мана шундай улуғ зотларнинг ҳаётлари билан танишиб, ўшандай зотларга ўхшашга ҳаракат қилишлари лозим. Таҳажжуд намозларини ўқишга иймонлари ва тоқатлари етарли даражада бўлмаса-да, лоақал фарз намозларни ўз вақтида мукаммал бажо этадиган бўлсинлар. Бомдод намозига ухлаб қолишдан қаттиқ ҳазар қилсинлар. Йигитлар жамоат намозларидан кеч қолмасинлар. Шунда уларнинг оилалари, авлодлари ва молу давлатларига доимо илоҳий баракалар ёғилиб туради.

Имом Ибн Ражабнинг «Ат-Тахвиф минан-нар»

(Дўзахдан қўрқитиш) китобидан


Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Али ибн Абдуллоҳ Баҳо Козруний Макка муаззинларининг раиси эдилар. У зотнинг ўлими олдидан шундай деганлариини эшитишган .Эй шайтон, мен сени давоми...

1671 08:01 / 06.06.2020
Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан ривоят қилинади .Отам Убайд ибн Умайр қуёш ботганда масжидга кириб, азонни эшитсалар, .Аллоҳим, тунинг кириб келган, кундузинг давоми...

2035 08:10 / 12.05.2019
Муҳаммад ибн Ҳонеъ бир шеригидан ривоят қилинади.Бир киши Абу Ҳозимдан сўрадиndash Кўзнинг шукри нимаndash Яхшиликни кўрганда эълон қилиш, ёмонликни кўрганда эса давоми...

2689 07:40 / 13.04.2019
Абу Синон Қасмалий айтади .Ваҳб Ато Хуросонийнинг олдига бориб, шундай деди.Эй Ато, ҳолингга вой Илмингни подшоҳлар ва дунёга қул бўлганлар эшиги олдига олиб давоми...

1770 07:10 / 29.08.2019