1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Ибн Ақийл ва Ибн Жавзийларнинг вақтни сақлашдаги намуналари

15:03 / 08.11.2020 1599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу зотлар вақтдан унумли фойдаланиш ҳамда унинг нафосати ва қиймати ниҳоятда қимматли эканини англаш, ўтаётган дамларни хайрли амаллар билан тўлдириш, ҳар ону лаҳзаларда таълиф этиш, тафаккур қилиш, эслаш ва эслатиш билан машғул бўлиш мақомида юксак намуна бўлганлар. Ушбулар нафақат Ҳанбалий мазҳабининг улуғ фақиҳларидан, балки мусулмон уламоларининг улуғларидан бўлган икки буюк имомнинг сийратлари ҳақида келган васфлардир. Улар қуйидаги улуғ зотлардир:

1. Ҳофиз Хатиб Бағдодийнинг шогирди имом Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий раҳматуллоҳи алайҳ.

2. Абул Вафо ибн Ақийлнинг шогирди имом Абул Фараж ибн Жавзий раҳматуллоҳи алайҳ.

Шу ўринда ҳар бирларининг сийратлари ҳақида келган сатрларни ҳожат қолдирмайдиган даражада келтиришга ҳаракат қилинди:

Ибн Ақийл Одам болаларининг энг закийларидан бири

Имом Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий Алий ибн Ақийл Бағдодийнинг тўлиқ таржимаи ҳолини Ҳофиз ибн Ражаб Ҳанбалий «Зайлу тобақотил Ҳанобила» китобидан келтирган.

Хулоса шуки, Ибн Ақийл ҳижрий 431 йилда таваллуд топган. 513 йилда вафот этган. У оламдаги энг фозил кишилардан ва одам болаларининг закийларидан биридир. У ўта закий ва илм доираси кенг зот бўлган.

«Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одинахон Муҳаммад Содиқ қизи,олима, .Муслимаат.уз, сайти раҳбари, .Омина, электрон журнали бош муҳаррири Бир неча йил Ватандан йироқда яшаганимизнинг давоми...

7544 18:26 / 14.05.2018
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

2117 17:00 / 14.02.2021
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

4546 21:05 / 13.04.2018
Шайх Абу Ғудда деярли барча мавзуда устози Кавсарий билан ҳамфикр бўлган. Лекин Ибн Таймия борасида бошқача муносабатда бўлгани маълум. Кавсарий Ибн Таймияни давоми...

6833 13:59 / 01.05.2018