1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Буюклар ибрати

17:00 / 14.02.2021 2116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.

Ҳофиз ибн Ражабнинг «Зайлу табақатул ҳанобила» китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, мутакаллим, кўп илмлар ва фанлар эгаси, исломда улуғ пешволардан бири, оламнинг энг фозилларидан, инсониятнинг закийи ҳисобланмиш Абул Вафо Алий ибн Ақил Ҳанбалий Бағдодий (ҳижрий 431-513, милодий 1039- 1019 йилларда яшаган) раҳматуллоҳи алайҳ ҳақида қуйидаги маълумотлар келган:

Ул зот шундай дер эди: «Менга умримнинг бир лаҳзасининг ҳам зое қилишим ҳалол эмас. Ҳатто тилим баҳс-мунозарадан, кўзим мутолаа қилишдан чарчаса, чўзилиб дам олиб ётганимда фикр қиламан. Кейин то ёзиб қўядиган фикр ҳаёлимга келмагунича ўрнимдан турмайман. Саксон ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим йигирма ёшимдагидан кўра кучлироқ. Бор жидду жаҳдим билан овқатланиш вақтларини қисқа қиламан, ҳатто китоб мутолаа қилиш, тўла бағишлаш учун кўпинча толқон еб, ортидан сув хўплайман. Чунки толқон вақтимни кетказади, шунинг учун чайнаб ўтирмайман».

Шайх Aбдулфаттоҳ Aбу Ғудда раҳматуллоҳи алайҳнинг

«Саҳифалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1ndashУ кишининг исмлари ва кунялари Арабларда ҳурмат юзасидан кишига ўз номи билан эмас, фарзандларининг бири номи олдига, эркакларда Абу, аёлларда Умму сўзларини давоми...

4146 21:54 / 27.04.2017
Шайх Абу Ғудда деярли барча мавзуда устози Кавсарий билан ҳамфикр бўлган. Лекин Ибн Таймия борасида бошқача муносабатда бўлгани маълум. Кавсарий Ибн Таймияни давоми...

6829 13:59 / 01.05.2018
Шайх Муҳаммад Аввома Шайх Имом Зоҳид алКавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкинАҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси давоми...

4546 21:05 / 13.04.2018
Имоми Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис 150 ҳижрий санада Имом Абу Ҳанифанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига давоми...

12133 21:53 / 27.04.2017