1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиcсаломнинг зийракликлари

08:00 / 08.11.2020 1089 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Абу Муайтнинг мавлоси, бири эса қурайшлик бир киши эди. Қурайшлик қочиб кетди, лекин Уқба ибн Абу Муайтнинг мавлосини тутиб олдик. Ундан «Неча кишисизлар?» деб сўрадик. У: «Жуда кўпчиликмиз», деди. Мусулмонлар ундан қавмининг сонини аниқ айтишни талаб қилишди, ҳатто уришди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боришди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан «Қавмнинг сони қанча?» деб сўрадилар. У яна: «Аллоҳга қасам, улар жуда кўп», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг сони қанчалигини айттириш учун ҳаракат қилдилар, у бош тортди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Улар қанча туя сўйишяпти?» деб сўрадилар. У: «Ҳар куни ўнтадан», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар минг киши экан. Тахминан, ҳар юзта одамга бир туя сўйилади», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир аёл ҳар бир қилган ишини, ҳар бир айтган сўзини .бисмиллаҳ, билан бошлар эди. Бу эса аёлнинг мунофиқ эрининг ғашига тегарди. Бир куни эри уни хижолат қилишни давоми...

1202 08:08 / 14.08.2020
Қуръони Карим ndash бу Аллоҳнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Раҳмати бўлиб, у илоҳий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янгиянги маънолар очилаверади ва давоми...

6412 12:40 / 30.05.2019
Ёмон гумон қилиш жамиятда улкан муаммоларни келтириб чиқаради. Бунинг ечими Қуръон ва Суннатда келган. Агар унга амал қилинса, руҳониятимиз хотиржамликка чўмади, давоми...

4377 11:08 / 30.11.2019
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандирrdquoТермизий ривоят давоми...

5495 12:03 / 08.12.2018
Аудиолар

121494 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42987 14:35 / 11.08.2021