1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатдаги дарахтлар олтиндандир

12:03 / 08.12.2018 5483 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

“Жаннатдаги барча дарахтларнинг танаси олтиндандир”

Термизий ривоят қилган.

Жаннатдаги хурмо дарахти, унинг меваси ва яхшиси ҳақида Ибн Аббос айтадилар: "Жаннат хурмосининг танаси зумраддан, новдаси қизил олтиндандир, барг-япроқлари жаннат аҳли учун ёпинчиқ, уларнинг зеб-зийнату безаклари ҳам хурмонинг новда ва баргларидан. Меваси кўзадай, челақдай бўлиб, сутдан оқ, асалдан ширин ва ёғдан мулойимдир, унда данак бўлмайди".

Ибн Муборак ривоят қилган.

Ибн Зайд ҳадис айтади: 

“Бир киши: "Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жаннатда хурмо борми, чунки мен хурмони яхши кўраман?" деди. "Ҳа, жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, ундаги хурмонинг танаси олтиндан, пастки қисми ҳам олтиндан, шохлари ҳам олтиндан, япроқлари бутун олам безакларидан гўзал, ғужумлари ҳам олтиндан, поялари ҳам олтиндан, мевалари кўзадан катта, ёғдан юмшоқ ва асалдан лаззатлироқдир", дедилар у зот”.

Ибн Ваҳб ривоят қилган.

Абул Фараж ибн Жавзий Жарир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади: 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менинг қўлимдан ўртаси ковак тахтани олиб: "Эй Жарир, агар жаннатда бу каби тахтани қидирсанг ҳам, топа олмайсан", дедилар. "Мен: "У ерда хурмо ва дарахт йўқми?" дедим. У зот: "Бор, унинг танаси дур ва олтиндан, юқорисида меваси бор", дедилар".

Имом Қуртубийнинг “Тазкира”сидан

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Оила ndash тарбия маскани. Жамият эса оилалардан таркиб топади. Оилада тарбиянинг асосий масъулияти оналарнинг зиммасида экан, демак, жамиятдаги маънавий соғломлик давоми...

3792 11:35 / 14.10.2019
Қуръонда тилга олинган Пайғамбарларнинг ҳар бири, маълум хусусиятлари билан диққатни тортган қавмларга юборилган. Бу қавмлар ўзларига юборилган элчиларни давоми...

6347 09:31 / 05.03.2019
Савол Васият фарз бўлса, жаноза имоми .Марҳум ёки марҳуманинг васияти борми, деб сўраши керакмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймИмомнинг жаноза намозини ўқишдан давоми...

2294 18:03 / 11.11.2018
.Ислом вa соф тaбиaт тaқозоси, номли фaслдa ёзилишича, .Aгaр aслий вa жузъий тaълимотлaргa тўғри нaзaр солaдигaн бўлсaк, улaрнинг соф фитрат, соғлом aқл вa мaнтиққa мувофиқ давоми...

1721 21:00 / 11.06.2019