1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг қадарига розиман

08:00 / 04.11.2020 1169 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади: «Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар унинг қабрини ер билан текис қилиб, устига иккита зайтун шохини суқиб қўйишди. Уларнинг бири бош тарафида, бири оёқ тарафда эди. Кейин ўғлининг қабри олдида қиблага қараб турди. Одамлар уни ўраб олишган эди. «Ўғлим, Аллоҳга қасам, сен отангга яхшилик қилар эдинг. Аллоҳ менга сени бергандан бери сендан хурсанд бўлганман. Менда бундан ортиқ хурсандчилик бўлмаган. Аллоҳ сенга раҳм қилсин, гуноҳларингни кечирсин. Амалларинг учун энг яхши мукофот берсин. Аллоҳ сенга яхшилик билан раҳм қилсин. Аллоҳнинг қазосига рози бўлдик, ишига таслим бўлдик. Оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деди-да, жўнаб кетди.

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умарул Форуқ розияллоҳу анҳу халифалиги даврида таниқли саҳобалардан Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига қайсарлик давоми...

1570 18:11 / 19.01.2020
Аввало инсон қарздор бўлиб қолмаслик учун ҳаракат қилиши лозим. Мўмин банда ҳаётини яхшилаб режалаштириши, иқтисодий ва молиявий ишларни аниқ олиб бориб, давоми...

3465 09:00 / 16.07.2022
Бир куни Шақиқ Балхий шогирди Ҳотам алАсомдан .Ҳузуримга келганингдан бери мендан нима ўргандинг, деб сўради. Ҳотам алАсом шундай деди .Олти нарсани давоми...

800 08:00 / 24.10.2020
Доктор Мустафо Маҳмуд дейди .Аллоҳ таоло марака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб .Толут аскар давоми...

3282 16:00 / 16.03.2023
Аудиолар

121663 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43113 14:35 / 11.08.2021