1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхшилар суҳбатининг фойдаси

08:00 / 24.10.2020 799 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Шақиқ Балхий шогирди Ҳотам ал-Асомдан: «Ҳузуримга келганингдан бери мендан нима ўргандинг?» деб сўради. Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Олти нарсани ўргандим:

Биринчиси шуки, одамлар ризқ борасида шубҳа қилар экан. Ҳаммаси ўзидаги нарсага бахиллик қилади, очкўзлик қилади. Мен эса Аллоҳга таваккул қилдим. Чунки Аллоҳ таоло:  «Ерда ўрмаловчи бирор нарса йўқки, ризқи Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса!» (Ҳуд сураси, 6-оят) деган. Мен ҳам ўрмаловчиларданман. Шунинг учун Аллоҳ кафил бўлган нарсага қалбимни банд қилмадим». Шақиқ: «Баракалла!» деди.

«Иккинчиси шуки, ҳар бир инсоннинг сирдош, дардкаш дўсти бўлар экан. Лекин улар сирларни яшира олмайди. Шунинг учун ҳисоб-китоб вақтида ёрдамчи бўладиган, Аллоҳ азза ва жалланинг ҳузурида тиргак бўладиган, сиротдан ўтишимда шерик бўладиган нарсани – солиҳ амални ўзимга дўст тутдим». Шақиқ: «Баракалла!» деди.

«Учинчиси шуки, ҳар бир одамнинг душмани бўлар экан. Лекин мени ғийбат қилган, менга зулм қиладиган, менга ёмонлик қиладиганлар ҳақиқий душманим эмаслигини билдим. Чунки улар бу билан ўз савобини менга бағишлайди, гуноҳларимни эса ўзига юклаб олади. Менинг ҳақиқий душманим – Аллоҳга итоат қилаётганимда мени маъсиятга ундайдиганлар эканини билдим. Бу душман – шайтон ва ўзимнинг нафсим эканига амин бўлдим. Шунинг учун уларни ўзимга душман тутдим, улардан эҳтиёт бўлишга ҳаракат қилдим. Уларга қарши курашиб, ўзимга яқинлаштирмасликка ҳаракат қилдим». Шақиқ: «Баракалла!» деди.

«Тўртинчиси шуки, ҳар бир тирик жоннинг харидори бўлар экан. Менинг талабгорим жон олувчи фаришта Азроил алайҳиссалом эканини билдим. Шунинг учун у келганда уни ҳеч қандай тўсиқсиз кутиб олишга ўзимни ­тайёрладим». Шақиқ: «Баракалла!» деди.

«Бешинчиси шуки, баъзи одамлар бир-бирини яхши кўрса, баъзилари бир-бирини ёмон кўрар экан. Ўйлаб-ўйлаб, ёмон кўришнинг сабаби ҳасад эканини билдим-да, шаҳватлардан иборат алоқалардан воз кечдим. Одамларга меҳр билан муносабатда бўлдим, уларга ўзимга раво кўрган нарсанигина илиндим». Шақиқ: «Баракалла!» деди.

«Олтинчиси шуки, ҳар бир одам бир кун уйини ташлаб кетишини, ҳар бир одамнинг борадиган жойи қабр эканини билдим. Имконим борича ортида жаннат ёки дўзах турадиган ўша янги масканга ўзимни севинтирадиган амаллар тайёрлашга ҳаракат қилдим». Шақиқ Балхий шундай дедилар: «Сенга мана шунинг ўзи кифоя. Ўлгунингча шу ўрганганингга амал қилишда давом эт».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда мусулмон кишининг таниган ва танимаганга салом бериши суннат амалларидан бири ҳамда мусулмоннинг мусулмондаги вожиб ҳақлардан биридир. Зеро, саломлашиш давоми...

16667 11:30 / 09.10.2020
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангиз жума куни рўза тутмасин. Магар ундан олдин ёки кейин тутсангиз, давоми...

1623 10:00 / 30.05.2019
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар.Эй, Биродар Бугунги кун мавлавий домлалари барчаси айнан шундай бўладилар. Бугунги кун давоми...

1828 09:00 / 27.06.2019
Энг бахтли кунингиз қайси кунКимдир .Уйланган куним,, дейди.Кимдир .Институтни битирган куним,, дейди.Кимдир .Фалон шайхни кўрган куним,, дейди ва ҳоказо...Аммо давоми...

2065 11:00 / 17.02.2021
Аудиолар

121628 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43089 14:35 / 11.08.2021