1445 йил 8 зулқаъда | 2024 йил 16 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Таомдан олдин ва кейин қўлни ювиш

05:00 / 03.03.2017 5150 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусо ибн Жаъфар[1] отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:“Таомдан олдин(қўлни) ювиш камбағалликни кетказади. (Таомдан) сўнг (қўлни ювиш) эса кичик гуноҳларни кетказади ва кўзни тузатади”(Қузоъий “Муснадуш шиҳоб”да ривоят қилган).


Ҳадисдаги “кичик гуноҳлар” деб ифодалаган бирикма арабий матнда “ламам” деб келтирилган. Бу сўзнинг бундан ташқари “телбалик, мажнунлик” маънолари ҳам бор. “Ламам” сўзидан кейин “кўзни тузатади” дейилишига қараганда, у “мажнунликнинг олдини олиб, кўзни равшан қилади” маъносини ҳам англатиши эҳтимолдан холи эмас. Лекин поклик, таҳорат гуноҳларга каффорат бўлиши ҳақидаги ворид бўлган ҳадислардан қиёс қилиниб, биз бу ерда “ламам”ни “кичик гуноҳлар” деб таржима қилдик. Балки бу ерда “ламам” сўзи орқали иккала маъно ҳам ирода қилингандир.


Ислом дини поклик асосига қурилган. Ҳам маънан, ҳам моддий тарафдан пок бўлиш банда имонининг комиллигидандир. Бундай бандаларга Аллоҳ ризқ ва насибани кенг қилиб қўяди. Жумладан, таом ейишдан аввал икки қўлни яхшилаб ювиш, покликка амал қилиш фақирликнинг давосидир. Кимки шу нарсага доимо амал қилиб юрса, камбағалликдан саломат бўлади. Бу эса, унинг ризқи кенг, ҳаёти фаровон ва файзли бўлади деганидир. Бундан ташқари, таомдан кейин қўлни ювиш кичик гуноҳларга каффорат бўлади (ёки кишини руҳий хасталикка чалинишдан асрайди) ва кўзни равшан қилади. Чунки таом истеъмолидан сўнг қўлга ёғ, шира ва шунга ўхшаш нарсалар илашади. Уни ювиб ташлаш эса соғлиққа ва яна кўплаб манфаатларга сабаб бўлади.


–Салмон розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Тавротда таомнинг баракаси ундан олдин қўлни ювишда эканини ўқидим ва буни Набий  соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтган эдим, у зот: “Таомнинг баракаси ундан олдин ва кейин қўлни ювишдадир”, дедилар”(Абу Довуд ривояти).


Таомнинг баракаси ҳам моддий, ҳам маънавий омилларга боғлиқдир. Масалан, таомдан олдин қўлларни ювиш моддий сабаб бўлса, “бисмиллоҳ”ни айтиб таом ейиш маънавий сабабдир.


Салмон Форсий розийаллоҳу анҳу Тавротда таомнинг баракаси ундан олдин, яъни овқат истеъмол қилишдан олдин қўлларни ювишдадир, деб ўқиган экан. Вақти келиб буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганида, у зот Исломнинг энг мукаммал дин ва барча шариатларни тўлдирувчи шариат эканини исботловчи жавобни бердилар.


Демак, таом ейишдан олдин ва кейин покликка риоя қилиб, икки қўлни ювиш, энг аввало соғлиққа, қолаверса, хайр-барака ва кўплаб яхшиликларга сабаб экан.


Шу ўринда ҳаммамиз учун муҳим бўлган бир жиҳатни эслатиб ўтишимиз керак. Юқорида Аллоҳ таолога тақво қилиш, намоз ўқиш ва шу каби солиҳ амаллар банда ризқининг баракали бўлишига сабаб экани айтиб ўтилди. Бу ўша амалларнинг дунёдаги манфаатидир. Аммо мўмин банда фақат мана шу нарсаларга эришаман, деб эмас, балки Аллоҳ розилиги, У Зот амр қилгани учун амалларни адо қилади. Агар кимки бойликка эришаман, ишларим юришсин, деган ниятдагина намозларини қолдирмай, вақтида ўқиб юрса, ваъда қилинган нарсага эришиши мумкин, бироқ савобдан айрилиб қолиш хавфи бор. Шу сабаб ҳар қандай солиҳ амални фақат ва фақат Аллоҳ розилигини истаб адо қиладиган бўлсак, дунёда ҳалол-пок ризқ ва осуда-фаровон ҳаётга эришамиз ҳамда охиратда жаннатни қўлга киритамиз!

 
Одилхон қори Юнусхон ўғли


[1]Мусо ибн Жаъфар ибн Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайн ибн Али ибн Абу Толиб Абу Ҳасан ал-Қуроший катта табаа тобеъинлардан. Ҳижрий 128 йилда Мадинада туғилган. Ишончли ҳадис ровийси. Термизий ва Ибн Можалар ундан ҳадис ривоят қилишган. Мусо ибн Жаъфар раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 183 йилда Бағдодда вафот этган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СЎКИШГАНЛАР, ОБРЎЛАРИНИ ТЎКАЁТГАН ВА ЁЛҒОН ГАПИРАЁТГАН ИККИ ШАЙТОНДИР Иёз ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Бир одам сўкади, давоми...

2875 05:00 / 03.03.2017
Ҳар бир жамият ва тузумнинг бойлик ҳақида ўз қараши ва тушунчаси бўлади. Аммо, динимиз Исломда бойликка муносабат қандай Шу ва шунга ўхшаш саволларга қуйида давоми...

3952 05:00 / 03.03.2017
Биринчи марта, Мисрлик олим профессор Абдулбосит Саййид Муҳаммад, Юсуф сурасидан таъсирланиб катаракта кўз гавҳарининг хира тортиши касаллигига тер томчиларида давоми...

4931 11:00 / 11.09.2020
Аллоҳ таоло инсонларнинг сурат ва шаклини гўзал қилиб яратган. Агар инсон сийратини, ички дунёсини ҳам чиройли қилса, шунда у комиллик даражасига етишиши мумкин. давоми...

6484 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

121422 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42921 14:35 / 11.08.2021