1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Набий алайҳиссаломнинг қайтариқлари (саккизинчи мақола)

11:02 / 22.10.2020 1906 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кийинишдаги қайтариқлар

Абу Умар Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етти нарсага буюриб, етти нарсадан қайтарганлар.

Қайтарганлари:

1) тилла узук тақмоқ.

2) кумуш идишда ичмоқ.

3) туя эгарларига кимхоб ёки ипакли мато тўшамоқ.

4) ипак ва каноп аралашмасидан либос киймоқ.

5) ипак газлама киймоқ.

6) қалин ипак киймоқ.

7) юпқа ипак киймоқ».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Барро ибн Озиб ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни (яъни эркакларни) етти нарсадан қайтарганлар:

1) кумуш идиш тутмоқдан.

2) тилла узук тақмоқдан.

3) ипакли кийим киймоқдан.

4) дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан.

5) қасий (дағал матодан кийим) киймоқдан.

7) ривоятда тушириб қолдирилган.

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Ҳурайра ва Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳулардан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакларни тилла узук тақишдан қайтардилар».

Имом Бухорий ва Термизий ривоятлари.

Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олтин ва кумуш идишда еб-ичмоқни, ҳарир (юпқа) дебож киймоқни ҳамда бундай матолар устида ўтирмоқни бизга ман қилдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Барро ибн Озиб дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизил майсара ва қассий киймоғимиздан қайтардилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абдулазиз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан нақл қилиб дейдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркакларнинг заъфарон ишлатмоғини ман қилдилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кишининг яланг қават кийим кийиб юрмоғидан ҳамда унинг этагини елкасига ташлаб олмоғидан қайтардилар (чунки у шундай қилса, аврати кўриниб қолади).

Имом Бухорий ривоятлари.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам енги йўқ ва тор кийим киймоқни ва тиззани қучоқлаб, олдини очиб ўтирмоқни қаттиқ қораладилар». Имом Бухорий ривоятлари.

(Давоми бор)

Islom.uz архивидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осмон жисмлари ва уларнинг жойлашув буржларига қараб кишилар тақдирини аниқлаш даъвосида юрган мунажжимларнинг қилмишлари ҳақида сўз кетганида, кўпчилик Ислом давоми...

2972 14:50 / 16.10.2018
Фатво масъулиятдир Имом Шаъбий, имом Молик роҳимаҳумуллоҳ каби уммат мужтаҳидлари .билмайман, деган сўзни кўп ишлатишган.Шарқовий айтади.Бир куни сартарошхонада давоми...

2450 18:33 / 28.07.2020
Ўзим билан танишувrdquo туркумиданСеҳргарлар Мусо алайҳиссаломга Ҳассани биринчи бўлиб сен ташлайсанми ёки биз ташлайликмиrdquo ndash деганларида Сиз ташлангrdquo ndash давоми...

3734 09:30 / 01.05.2019
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.Бандага давоми...

2095 13:30 / 10.07.2019