1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Масъулият

18:33 / 28.07.2020 2449 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фатво масъулиятдир! Имом Шаъбий, имом Молик роҳимаҳумуллоҳ каби уммат мужтаҳидлари «билмайман» деган сўзни кўп ишлатишган.

Шарқовий айтади:

«Бир куни сартарошхонада навбатимни кутиб ўтирган эдим. Сартарошхонада одатда янги фиқҳий масалалардан баҳслар кетади. Ўша кунги мавзу банклардан рибога олинадиган пуллар ҳақида эди. Ҳар-хил фикрлардан кейин кимдир хулоса қилади-ку! Ўзича «умматнинг алломаси» бўлган Абу Моҳир гапга хулоса қилди:

«Банк берадиган пулни ол. Аммо ема. Машинангга бензин ол, газ тўлдир, озодалик учун ишлатиладиган совун, шампун, тиш маъжуни сотиб ол. Аллоҳ таоло «Рибо еманглар!», деяпти. Емасак бўлдида. Мен шундай қиламан»!.

Фатвога журъатни қаранг! «Аллома» шундай қилар эмишлар! Бир пасда ҳал қилдилар қўйдилар.

Аёллар даврасини сўраманг. Ҳар-бир мажлиснинг Ҳафсалари, Оишалари ва Асмолари бор. Агар битта бувимнинг фатволарини жамласам «Саҳиҳи Бухорий» нинг шарҳи «Фатҳул Борий»нинг ичидаги фатволаридан ҳам ошиб кетар эди.

Бемор бўлсак шифокордан шифокорга югурамиз. Машинамиз бузилса энг моҳир механикни қидирамиз. Уй қурмоқчи бўлсак энг тажрибали муҳандисни ахтарамиз. Аммо динга келганда ҳар-биримиз мужтаҳидмиз! Бемалол матнларни таржиҳ қилаверамиз.

Бир олим минбарга чиқди. Ундан масала сўрашди. У: «Билмайман», деди. Шунда пастдагилардан бири: «Бу минбар биладиганлар макони», деди.

Шунда олим деди: «Мен илмимга яраша чиқдим минбарга. Агар билмаганимга яраша кўтарилганимда бошим самога етар эди».

Ироқ аҳлидан бир киши имом Молик раҳимаҳуллоҳнинг ҳузурларига бир неча масалаларни сўрагани келди. Имом уларнинг баъзисига фатволарини айтиб, баъзисига айтмадилар. Ҳалиги киши: «Инсонларга қолган масалалар ҳақида нима дейман»? - деди. Имом Молик: «Молик билмас экан» деб айт, дедилар.

Жоҳилият даврида бир ҳаким бор эди. Унинг ҳузурига уч киши келди. Улар ҳакимга дейишди:

- Отамиз ўлди. Ундан уч ўғил қолдик. Уйда яна биттамиз бор. Унинг эркаклик ва аёллик аъзоси бор. У эркаклардек мерос оладими ёки аёллардек мерос оладими?

Ҳаким жавобни билмади. Бир хулосага келгунча уларни уйида бир ой таомлантирди. Ҳакимнинг жориясининг тоқати тоқ бўлди. У хожасига деди:

- Ё уларга фатво беринг ёки жавобларини беринг! Уларни беҳудага тутиб ўтирибсиз.

Ҳаким деди:

- Улар келтирган масала қийин экан.

Жория деди:

- Айтингчи, нима масала экан? Эҳтимол мен жавоб топарман.

Ҳаким кулиб масалани жорияга айтиб берди. Жория деди:

- Осон экан-ку! Мен бавл қилишига қараб ҳукм чиқарган бўлар эдим. Агар тик туриб бавл қилса эркаклардек мерос олади, ўтириб бавл қилса аёллардек мерос олади!

Ҳаким унинг жавобидан ажабланиб шунга кўра фатво бериб юборди.

Қиссага эътибор берсак, ҳаким жоҳилият даврида яшаган. У жаннатдан умидвор бўлмаган, дўзахдан қўрқмаган. Шундай бўлсада билмасдан фатво беришга қўрқаяпти. Биз эса билсак билмасак фатво берадиган ҳолга келиб қолдик, астағфируллоҳ!

Абдулқодир Полвонов

Мавзуга оид мақолалар
Ҳишом ибн Холид арРобъий айтади .Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир давоми...

2754 07:00 / 28.01.2019
Аҳли сунна вал жамоа ақийдасининг муҳим қисмларидан бири Пайғамбаримиз алайҳиссалом хабар берган қиёматнинг аломатларига Дажжол, Даббатуларз, Яъжуж ва давоми...

2826 15:05 / 26.08.2019
Саҳл ибн Абу Ҳасмадан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Саҳл ва Муҳаййиса ўзларига етган қийинчилик юзасидан Хайбарга чиқдилар. Муҳаййисага Абдуллоҳнинг ўлдирилиб, давоми...

2100 14:10 / 08.01.2019
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

2373 20:10 / 20.05.2019