1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тавба қилган ўғрилар

09:00 / 10.10.2020 2601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир гуруҳ ўғрилар кечаси карвонни тунаш учун йўлга чиқишди. Узоқдан пойлаб туришган эди, қоронғи тушиб, карвоннинг қораси кўринмай қолди. Улар қанча тикилса ҳам карвонни топа олишмади. Юриб – юриб, зим-зиё тунда йўлдан адашиб ҳам қолишди. Бирон егуликлари йўқ, тун эса совуқ эди. Шу пайт улардан бири узоқдаги гулханни кўриб қолди. Дарҳол ўзларини ўша тарафга уришди. Боришса, гулхан бир уйнинг ёнида ёқилган экан. Бориб, эшикни тақиллатишди, «Аллоҳ йўлидаги яхши одамлармиз. Тун қоронғи бўлиб қолди. Борарга жойимиз, ейишга нонимиз йўқ», деб зорланишди. Уй эгаси яхши одам экан, чиқиб, уларни яхши кутиб олди, алоҳида хона ажратди, қўлидан келганча хизматларини қилди. Ҳатто эндигина оиласи билан емоқчи бўлиб турган овқатини ҳам уларга олиб чиқиб берди. Тонг отгач, ўғрилар чиқиб кетишди. Мезбоннинг касалликдан шол бўлиб қолган ўғли бор эди. Қароқчилар чиқиб кетгач, уларнинг таҳоратидан ортиб қолган сувни олди-да, хотинига: «Мана бу меҳмонларнинг таҳоратидан ортиб қолган сув. Бу сувни ўғлимизнинг аъзоларига суртиб чиқ. Шояд Аллоҳ Ўзининг йўлида юрган мана шундай яхши одамларнинг баракотидан фарзандимизга шифо берса», деди. Хотин эри айтганидек қилди. Кечаси ўғрилар яна ўша уйга қайтиб келишди. Бугун уларнинг «ошиғи олчи» бўлган, кеча тунда йўқотиб қўйган карвонларини топиб, яхшилаб тунашган, каттагина ўлжа билан қайтишган эди. Бу уйга яна қайтишдан мақсадлари эса орқадан қувиб келаётганлардан беркиниш эди. Дастурхонга тортилган овқатни паққос туширгач, мезбондан сув сўрашди. Шу пайт сув тўла каттагина кўзани кўтариб келаётган мезбоннинг ўғлини кўриб, қароқчиларнинг оғзи очилиб қолди. Чунки кечагина худди шу боланинг оёғи шол бўлиб, тўшакка михланиб ётганини кўришган эди. Уларнинг анграйиб қолганини кўрган ота деди: «Таҳоратингиздан қолган сувни олиб, боламнинг аъзоларига суртдик. Аллоҳ сизларнинг баракотингиздан фарзандимизга шифо берди. Ахир сизлар «Аллоҳ йўлидаги яхши одамлармиз» дегандинглар-ку», деди.

Бу гапни эшитган қароқчилар дод солиб йиғлай бошлашди. Мезбон эса уларга ҳайрон бўлиб тикилиб турарди. Улар уй эгасига: «Эҳ дўстим, биз Аллоҳ йўлида юрганлар эмас эдик. Биз аслида йўлтўсар, ўғрилармиз. Бизда ҳеч қандай яхшилик йўқ. Сизнинг ихлосингиз сабабли Аллоҳ фарзандингизга шифо берибди. Биз энди Аллоҳга ҳақиқий тавба қилдик», дейишди.

Шундан кейин қароқчилар уйдан чиқиб, кечаги молларини фақир ва муҳтожларга тарқатишди. Қилиб юрган ишларини бутунлай ташлашди. Мезбонга айтган гапларини амалда тасдиқлаш учун бундан буён фақат Аллоҳ йўлида юришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу масжидга кираётиб, эшик олдида турган бир кишига .Хачиримни ушлаб тур,, деб илтимос қилдилар. Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу давоми...

1379 08:00 / 03.08.2020
Бугуннинг гапиСонсаноқсиз неъматлар ичида инсониятнинг бошқа махлуқотлардан ажралиб, юқори мартабаларда туришига сабаб бўладиган неъматлардан бири, шубҳасиз, давоми...

1593 15:05 / 28.09.2020
Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, .Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан давоми...

4052 14:00 / 14.09.2022
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳуга ўлим онлари яқинлашганда, шундай дердилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра ҳеч бир киши мен учун маҳбуброқ ва менинг давоми...

1335 12:00 / 31.10.2020
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021