1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ сендан сўрайди

14:00 / 14.09.2022 4044 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: «Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, «Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан келдим. Жуда ночор аҳволдаман. Қиёмат куни Аллоҳ сендан мен ҳақимда сўрайди», деди. Умар ибн Абдулазиз: «Гапларингни яна бир қайтар-чи», деди. У айтганларини яна қайтарди. Умар ибн Абдулазиз бошини қуйи солди, кўз ёшлари оқиб, ерни ҳўл қилиб юборди. Кейин бошини кўтариб, «Неча кишисизлар?» деди. «Саккиз нафар қизим бор», деди ночор киши. Халифа уларга уч юз дирҳам беришни буюрди. Қизлари учун яна юз дирҳам ажратди. Кейин қўлига яна юз дирҳам бериб, «Бу юз дирҳамни мен ўз ёнимдан беряпман. Мусулмонларнинг молидан бераётганим йўқ. Бориб шуни ишлатиб тур. Мусулмонларга ажратилган пул чиқса, ундан яна оласан», дедилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. .Нега йиғлаяпсиз, эй мўминлар амири Сиз туфайли Аллоҳ кўп суннатларни давоми...

2919 07:00 / 15.02.2019
Ҳикоя қилинишича, Ҳинд диёрида сув сотадиган бир киши бор экан. Унинг елкасида бир катта асо бўлиб, асонинг икки томонига иккита катта пақир осиб олар экан. Узоқдан давоми...

2434 11:10 / 09.12.2020
Савол Одамлар орасида .Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридантўғри, саволжавобсиз жаннатга тушади, деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик ростЖавоб Бисмиллаҳир давоми...

5931 08:00 / 16.11.2018
Бир савдогар Хуросондан ҳажга отланди. Ҳажга келгач, эҳтиёжидан ташқари минг динор пули ортиб қолди. Ўзигаўзи .Агар буни ўзим билан олиб юрсам, хатарга қоламан. давоми...

3098 08:00 / 23.11.2020