1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ҳадя қабул қилиш

05:00 / 03.03.2017 2894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳадя беришинглар, муҳаббат қилишасизлар»,– дедилар
».


Шарҳ: Бирор шахсни улуғлаб ва унинг меҳрини қозониш учун олиб борилган нарса ҳадя ҳисобланади.

Мўмин-мусулмонлар ўртасида ҳадя улашиш ўзаро меҳр-муҳаббатни пайдо қилиб, унинг кучайишига сабаб бўлар экан. Шунинг учун, бизга арзимас кўринса ҳам бошқаларнинг наздида катта кўринадиган ҳадяларни улашиш суннат экан.

Ҳозирда урф бўлиб қолган «қуруқ қўл билан бормайлик, ҳадя кўтариб борайлик» деган гаплар шундан келиб чиққан.

Ҳадя бериб туриш мўмин-мусулмонлар ўртасида меҳр-мурувватни кучайтиради, натижада бутун жамият аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик пайдо бўлади. Ораларидаги ижтимоий алоқалар, ўзаро дўстлик, биродарлик муносабатлари ниҳоятда мустаҳкамланиб, натижада тинчлик, иттифоқ юқори даражага кўтарилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзаро ҳадя қилишинг, чунки ҳадя кўнгилдаги ғилли-ғашни кетказади. Қўшни аёл қўшнисини қўй туёғининг бир бўлагида ҳам ҳақир санамасин»,–дедилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Дарҳақийқат, ҳадя олди-бердиси кишилар орасидаги турли кўнгил ғашликларини кўтаради. Биров бошқа бир кишига кўнглида ҳиқду ҳасади бўлмагандагина ҳадя беради.

Ҳадя олган эса, агар кўнглида баъзи бир нарсалар бўлса ҳам, чиқариб юборади. Бу ерда ҳадянинг катта қимматга эга бўлиши шарт эмас.

Ўша вақтларда ҳадялар асосан таом бўлган. Туёқни еб бўлмайди. Лекин шуни ҳадя қилинса ҳам, беписандлик қилмаслик керак экан.


Собит айтади:

«Анас: «Болаларим! Бир-бирингизга тез-тез бирон нарса сарфлаб туринглар. Бу ораларингизда муҳаббат ҳосил қилади», дер эди».

Шарҳ: Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу ўн йил давомида муттасил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилиб юрган зот, у киши бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Шунинг учун имом Бухорий бу гапни ушбу китобга киритганлар.

Бу ривоятдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шу маънода айтган ҳадисларининг маъноси келиб чиқяпти.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилади Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар Отаоналарга эса яxшилик давоми...

4743 05:00 / 04.03.2017
Ислом соғлиқни сақлаш борасида катта аҳамият берган нарсалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

6961 14:30 / 08.07.2022
Ушбу матнлар бундан тахминан минг йил аввал Андалусиядаги мусулмонлар шифохонасида даволанаётган француз йигитнинг Париждаги отасига ёзган мактубида акс давоми...

2102 16:30 / 16.10.2021
Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи давоми...

4202 05:00 / 02.03.2017