1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

96-боб. Қулларни сўкиш

16:22 / 14.09.2020 2340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маърур ибн Сувайддан ривоят қилинади:

«Абу Зарр Ғифорийни кўрдим, ўзи ҳам, қули ҳам бир хил либос кийиб олишибди.

Абу Заррдан бу ҳақда сўрадик. У шундай деди:

«Мен бир одам билан сўкишиб қолдим. У одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг устимдан шикоят қилди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Сен уни онаси билан айбладингми?» дедилар.

«Ҳа», дедим. Шунда у зот:

«Албатта, қулларингиз биродарларингиздир. Аллоҳ уларни қўл остингизда қилиб қўйган. Кимнинг биродари қўл остида бўлса, унга еганидан едирсин, кийганидан кийдирсин. Уларга кучи етмайдиган нарсани юкламанг, бордию юкласангиз, уларга ўзингиз ёрдам беринг», дедилар».

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қулларни «биродарларингиз» деб эълон қилдилар ва шунга яраша муносабатда бўлишга чақирдилар. Ҳатто оғир ишга буюрмасликни, агар буюрилса, унга ёрдамлашиб юборишни таъкидладилар.

Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу бир қулларини сўкканлари учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом умматига ана шундай буюк ва шарафли насиҳатлар қилдилар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига оғишмай амал қиладиган зот эканлари.

2. Бировнинг қилаётган ишини тушуна олмаса, ўзидан сўраш жоизлиги.

3. Биров билан сўкишиш жоиз эмаслиги.

4. Раҳбарга ўзи билан сўкишган киши ҳақида арз қилиш мумкинлиги.

5. Ходимлар хўжайинларнинг биродарлари экани.

6. Хўжайин ўзи еган нарсадан ходимига ҳам едириши кераклиги.

7. Хўжайин ўзи кийган нарсадан ходимига ҳам кийдириши кераклиги.

8. Хўжайин ходимига оғир келадиган ишни буюрмаслиги кераклиги.

9. Хўжайин ходимига оғир иш буюрса, унга ўзи ёрдам бериши кераклиги.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло биз бандаларни отаоналаримизга яхшилик қилишга буюрган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг давоми...

2805 17:04 / 16.06.2022
Бунда ходим тарафидан хиёнат ёки бирор нуқсон содир бўлишидан хавфсираб, унга берилган матоҳларга, мисол учун, қоп, ҳамён каби нарсаларга муҳр қўйилади. Мисол давоми...

1810 11:00 / 01.06.2020
21. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин, бурни ерга ишқалсин,, дедилар..Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

3405 13:03 / 12.11.2018
83. Абу Раввоъдан ривоят қилинади.Ибн Умарнинг олдида бир киши бор эди. Унинг қизлари бўлиб, у уларнинг ўлимини тилади. Шунда Ибн Умар ғазабланиб.Уларга ризқни сен давоми...

1920 14:30 / 07.06.2019