1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Саҳобалар шундай бўлишган

08:00 / 14.09.2020 937 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Арокадан ривоят қилинади: «Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу билан бомдод намозини ўқидим. Салом бергач, ўнг томонга ўгирилдилар, кейин қуёш масжид деворига найза баробарида кўтарилгунча ғам-қайғу эзиб қўйган одамдек ўтирдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини кўп кўрганман. Бугун уларга ўхшайдиганлар йўқ. Улар сочлари тўзиган, ранглари сарғайган, чангга ботган ҳолда тонг оттирардилар. Тунни сажда ва қиёмда туриб, Аллоҳнинг Китобини ўқиб ўтказар эдилар. Тонг отса, кучли шамолда эгилган дарахтдек тебраниб, Аллоҳни зикр қилардилар. Кўзларидан оққан ёшга кийимлари ҳўл бўлар эди. Ҳозиргилар эса ғафлатда ухлашяпти.

Али розияллоҳу анҳуни Ибн Мулжам пичоқлагунча у зотнинг оғизларини очиб кулганларини кўрмаганман.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маймун ибн Меҳрон ҳикоя қилади .Абдулмалик ибн Марвон Мадинага келди. Эрталаб уйғонгач, қоровулига .Масжидга кириб қара, кимдир бор бўлса, у билан суҳбатлашаман,, давоми...

1818 07:10 / 08.05.2019
Диний ёки дунёвий бўлсада, бир инсонга берилган неъматнинг қўлидан кетишини истаб ҳасад қилиш динимизда ҳаром қилинган. Қуръони каримда ҳасад ҳақида шундай давоми...

2486 14:05 / 29.11.2018
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир. . , . .Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2015 20:00 / 19.08.2019
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади quotРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotАллоҳ азза ва жалла quotСолиҳ бандаларим учун уларга берган давоми...

2632 07:05 / 26.11.2018