1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бойқушдан шумланиш йўқ

20:00 / 04.09.2020 2611 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Баъзилар ўйлаганидек, бойқуш бехосият қуш эмас. У ҳам бошқа йиртқич қушлар каби бир оддий жонзот. Фақат у одамлар кам, хароба жойларга ин қургани учун кишиларда шундай тасаввур ўрнашиб қолган. Бундай тасаввур жоҳилият даврида ҳам бўлган экан. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бойқушдан шумланишдан қайтарганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойқушдан шумланиш йўқ» деганлар».

Имом Бухорий ривояти.

Бойқушнинг кўз қовоқлари учта бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор:

• Киприклар учун қовоқ;

• Кўзни тозалаш учун қовоқ;

• Ухлаш учун кўзни юмганда керак бўладиган қовоқ.

Бойқушнинг деҳқончиликда катта фойдаси тегади. Сабаби у экин зараркунандаларини қиради. Масалан, дала сичқони, каламуш, сичқон, чумчуқлар, чигирткалар, қурбақалар ва ҳоказоларни овлайди.

Тахминан бир йилда 5000 та сичқон ейди.

Кўзлари жуда ўткир бўлиб, тунда ҳам бемалол ўлжани кўради.

Кўзлари ҳаракатланмайди. Шунинг учун ўлжани кўрмоқчи бўлса, бошини ҳаракатлантиради. У танасини қимирлатмаган ҳолда бошини 270 даражагача (доирага яқин тарзда) буриш имконига эга. Уларнинг бўйин умуртқалари сони бошқа қушларники каби еттита эмас, балки ўн тўртта экан. Шунингдек, унинг суяклари ва қон томирларининг жойлашуви бойқушга бошини 270 даража бурганда ҳам мияга қон келишини таъминлайдиган қилиб яратилган экан.

Агар инсон бошини шундай даражада бурадиган бўлса, бўйин умуртқаси синиши, қон томирлар узилиши оқибатида ҳалок бўлади.

Бойқушнинг эшитиш қобилияти кучли бўлиб, ер остидаги ер сиртига яқин турган жонзотларнинг товушини, беркиниб олиб нимадир кавшаётган сичқоннни эшита олади.

Шунингдек, у доирасимон юзидан параболик антенна сифатида фойдаланиб, атрофдан келаётган паст товушларни қулоқларига юборади.

Бойқуш бўри боласи, қуён, тулкиларга ҳам ҳужум қилиши мумкин.

Бойқуш танасининг 70 фоизи патдан иборат экан.

Бойқушнинг қанот патлари жуда майин бўлгани, ҳавони синдириш ва овозни ютиш имконига эга бўлгани сабабли учиш асносида товуш чиқмайди. Шу боис бойқуш товушсиз парвоз қилади. Бу эса ўлжаларга сездирмай, уларга ҳужум қилиш учун қулайдир. Қолаверса, қанотлари катта бўлгани учун уларни кўп марта қоқишига ҳожат қолмайди. Бу эса парвозни сокинлик билан амалга оширишга ҳисса қўшади. Ёнингиздан учиб ўтса ҳам сезмаслигингиз мумкин.

Бойқуш жанубий қутб (Антарктида)дан ташқари барча — хароба уйларда, экинзорларга яқин жойларда, ўрмонларда яшайди.

Бойқуш овқатсиз тахминан уч кун яшайди.

Урғочи бойқуш 4-6 та тухум туғиб, уларни тахминан 5 ҳафта босиб ётади.

Агар она бойқуш оч қолса, тухумдан чиққан жўжаларни еб қўяди.

Бойқуш кундузи уясида, баъзан уясидан ташқарида ухлайди. Бунда унинг патлари ўзи турган муҳит, ёнидаги дарахт рангига уйғунлашиб, душман кўзидан яширинган ҳолда (буни фан тилида «маскировка» дейилади) ухлайди.

Аллоҳ таоло бу жонзотга ана шундай имкониятларни бериб, бойқушнинг яшаши учун нималар керак бўлса, барчасини ато қилган.

Юқорида бойқуш ҳақида келтирилган маълумотлар инсониятга маълум бўлганларининг баъзиларидир. Ҳали инсон бу жонзот ҳақида ўрганиб улгурмаган, кашф этмаган ҳақиқатлар бисёрдир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан.Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

2958 18:00 / 29.05.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

1943 15:35 / 20.10.2019
Абдуссомад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирига .Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва ҳалимлар англамаган давоми...

2796 08:00 / 04.01.2020
.Каззоб, сўзи .козиб, ndash .ёлғончи, сўзининг муболағали сийғасидир. Яъни ўта ёлғончи деган маънони англатади.Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

2309 19:02 / 01.11.2018