1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг сахий ким?

08:00 / 18.08.2020 2867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уч киши баҳслашиб қолишди. Улардан бири: «Замонамизнинг энг сахий кишиси Қайс ибн Саъд ибн Алқама», деди. Бошқаси: «Ҳозирги кунда энг сахий киши Абдуллоҳ ибн Жаъфар», деди. Яна бири: «Ҳозир энг сахий одам Ароба Авсий», деди. Улар тортишавериб, охири жанжаллашиб кетишди. Шунда одамлар уларга: «Ҳар бирингиз ўзи айтган одамнинг олдига бориб, ҳожатини сўрасин. Уларнинг берган нарсасига қараб, ким сахийлигини белгилаймиз», дейишди.

Абдуллоҳ ибн Жаъфарни сахий деган одам унинг олдига борса, у сафарга отланаётган экан. «Эй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жияни. Мен ночор йўловчиман, ёрдамингизга муҳтожман», деди. Абдуллоҳ ибн Жаъфар энди оёғини маркабига қўяётган эди, оёғини ундан олиб, «Мана шу маркаб ҳам, ундаги нарсалар ҳам сенга, олавер», деди. Маркабнинг устида қимматбаҳо кийимлар ва икки минг динор пул бор экан.

Қайс ибн Саъдни мақтаган одам борса, у ухлаб ётган экан. Эшикни тақиллатган эди, бир жория: «Нима ҳожатинг бор? Хожам ухлаяпти», деди. У ҳеч вақоси йўқ йўловчи эканини, ёрдам сўраб келганини айтди. Жория: «Сўраган нарсанг уни уйғотишга арзимас экан», деди-да, уч юз динор солинган ҳамён олиб чиқиб, «Отхонага боргин-да, отлардан бирини танлаб, миниб кетавер», деди. У ҳамённи олиб, уловни миниб кетди. Қайс уйғонгач, жория бўлган воқеани айтиб берган эди, уни озод қилиб юборди. 

Аробани мақтаган одам борса, унинг кўзи ожиз бўлиб қолган экан. У уйидан чиқиб, икки қулининг ўртасида масжид томон борар эди. Бояги киши: «Мен бир қийналган йўловчиман, сиздан ёрдам сўрайман», деди. Ароба: «Эҳ... Аллоҳга қасамки, Аробанинг уйида бир дирҳамгина қолган. Биродар, сен мана шу икки қулни олақол», деди. У: «Мен бор-будингизни олмоқчи эмасман», деди. Ароба эса: «Аллоҳга қасамки, шундай қилишинг керак. Агар олмасанг, улар озод» деб, қуллардан қўлини тортди-да, уйига қайтди. У йўлда деворларга урилиб кетиб, юзини жароҳатлаб олди. 

Одамлар тўпланиб, энг сахий зот Ароба экан, деб ҳукм чиқаришди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ғассон айтади .Басралик дўстларимиз шундай дейишди .Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғамташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус .Шу давоми...

1161 07:10 / 20.08.2019
Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади .Абу Сулаймонга .Фалончи билан фалончи менга ёқмаяпти,, дедим. У .Менга ҳам ёқмаяпти. Эҳтимол, сен ҳам, мен ҳам қалбимиздан келиб чиқиб давоми...

1901 08:32 / 15.05.2020
Худди тўхтовсиз нафас олганингиздек, яхшиликларни ҳам тўхтовсиз амалга ошириб туриш керак. Шуни билингки, яхшилик улашишга бўлган эҳтиёжингиз сизни нафас олиб давоми...

1591 15:00 / 15.05.2021
Савол Намознинг динимиздаги энг улуғ ибодат эканини яхши биламиз. Аммо сайтлардан бирида унинг инсон саломатлигига ҳам фойдаси борлигини ўқиганимдан сўнг шу давоми...

3075 19:28 / 27.06.2020
Аудиолар

121660 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43111 14:35 / 11.08.2021