1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Яхши гумон

08:32 / 15.05.2020 1888 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Абу Ҳаворий айтади: «Абу Сулаймонга: «Фалончи билан фалончи менга ёқмаяпти», дедим. У: «Менга ҳам ёқмаяпти. Эҳтимол, сен ҳам, мен ҳам қалбимиздан келиб чиқиб шундай деяётгандирмиз? Балки бизда яхшилик йўқдир? Балки биз солиҳларни ёқтирмасмиз?» деди».

Яҳё ибн Закариёдан ривоят қилинади: «Али ибн Баккорнинг олдида эдик, бир булут ўтиб қолди. Мен Али ибн Баккордан бир нарса ҳақида сўраб турган эдим, у киши: «Жим тур, булутнинг ичида тошлар бўлишидан қўрқмайсанми?» деди».

Изоҳ: Олдинги қавмларга гуноҳ-маъсиятларга муккасидан кетганларида устларидан балолар булутлар кўринишида келиб ёғиларди. Ваҳоланки, ташқи томондан қаралганида одатий булутлардан фарқ қилмас, кўрган одам ҳозир ёмғир ёғади деб ўйлар эди. Бу қиссада ҳам шу назарда тутилмоқда.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодатда ихлос ва ният алоҳида ўрин тутади. Ибодатнинг сиҳати, қабул бўлиши ундаги ниятга боғлиқ. Ихлос ва ният шу даражада аҳамиятлики, у билан ибодатлар ухровий давоми...

2096 15:00 / 08.05.2019
Ислом дини мўминмусулмонлар турли шахсий ва ижтимоий муносабатларда бирбирларига озор бермасликларига даъват этади. Акс ҳолда қаттиқ гуноҳкор бўлиб қолишлари давоми...

2625 11:00 / 11.01.2019
Язид ибн Абулҳакамдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганини эшитдим .Эй сўралса рози бўладиган, сўралмай қолса ғазаб қиладиган Зот давоми...

2463 09:09 / 15.03.2020
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4372 16:35 / 03.09.2019