1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

08:38 / 11.07.2020 1344 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol NASHR» нашриёт-матбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Қирғизистоннинг собиқ муфтийси, Ўрта Осиёдаги Ҳанафий мактабининг буюк уламоларидан бири, устоз шайх Чубак ҳожи Жалиловнинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳумнинг Ислом йўлида қилган хизматлари учун ажру савобларни кўпайтириб берсин. Барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, жаннати фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфирати ва раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида Қирғиз қардошларимизга ва марҳумнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик ила қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.

Марказий Осиёнинг энг забардаст ва етук уламоларидан ҳисобланган шайх Чубак ҳожи Жалилов 1975 йил 21 январь куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Бозорқўрғон туманининг Бой-Мундуз қишлоғида зиёлилар оиласида таваллуд топган. Шайх Чубак ҳожи ўрта мактабни қизил дипломга битириб, 1992-96 йилларда Қирғизистондаги «Ҳазрати Умар» номидаги Қирғиз-Ислом университетида таҳсил олган. 2000-2002 йилларда Саудия Арабистонидаги «Уммул Қуро» халқаро университети қошидаги Араб тили институтида, 2002-2006 йилларда шу университетнинг «Фиқҳ» фани бўйича таҳсил олган.

2010-2012 йиллар мобайнида Қирғизистон Республикаси муфтийси лавозимида фаолият олиб борган шайх Чубак ҳожи Жалилов коррупцияга қарши қаттиқ кураш олиб борган уламолардан эди.

Шунингдек, фиқҳ, араб тили грамматикаси, тафсир, ҳадис фанларидан илм-толибларига дарс берган.

Маълумотларга кўра, устоз шайх Чубак ҳожининг шахсий кутубхоналари бўлиб, кутубхона фондини ўн минга яқин китоблар ташкил этади. Уларнинг аксарияти фиқҳ, ақида ва Ислом тарихи тўғрисидаги китоблар ҳамда қирғиз бадиий адабиёти ва ушбу юртнинг тарихига оид асарлардан иборат. Етук олим Чубак ҳожи кунига 500 бет китоб ўқишни ўзига вазифа қилиб олган экан.

Аллоҳ таоло марҳумни Ўзининг раҳмати ва мағфиратига буркасин, ортларида қолган аҳли байтлари ва фарзандларига сабру салвон берсин!


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтувчимиз».

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шу йил 24 июнь куни Макка шаҳрида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистон уламолари мулоқот қилдилар. Қозоғистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ташкил давоми...

780 19:54 / 25.06.2023
Туркманистон ўз маблағлари ҳисобидан Фарёб вилоятининг маъмурий маркази Акина қишлоғида 500 кишилик масжид қуриб беради. Бу ҳақда orient.tm нашри хабар берди.Масжид 2020 давоми...

1891 11:51 / 10.11.2018
Шу кунларда яқинлашаётган ҳаж сафари учун белгиланган энг юқори ёш чегараси бўйича кўп мурожаатлар бўлмоқда. Ушбу масалага ойдинлик киритиш учун қуйидагиларни давоми...

2749 15:57 / 04.06.2022
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов жоме масжидларда Ҳайит намози ўқилиши тўғрисида интернетда тарқалган хабарларга муносабат давоми...

1962 12:03 / 14.05.2020
Аудиолар

120894 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42462 14:35 / 11.08.2021