1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

АЁЛЛАРГА ИПАК ВА ТИЛЛО ЖОИЗ

05:00 / 02.03.2017 2748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳу: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Гулсум алайҳассаломнинг устиларида ипак чопонларни кўрдим», деди». Бухорий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Шарҳ: Аввалги ҳадисларда ипак ва тиллонинг ҳаромлиги ҳақида умумий гаплар келган эди. Фақат битта ҳадисда бу нарсалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эркак умматларига ҳаром қилинганлиги таъкидланган эди. Энди эса ўша умумий ҳукмдан муслима аёллар истисно қилингани, улар учун ипак кийим ҳам, тилло ҳам ҳалолигини амалда кўрсатувчи ривоятлар келтирилмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Гулсум розияллоҳу анҳо ипакдан тикилган тўн кийиб юрганлари, бу нарса аёлларга ҳалол эканлигининг ёрқин далилидир.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ипак чопон ҳадия қилдилар. Мен уни кийиб олдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларида ғазаб аломатини кўриб қолдим. У зот менга: «Мен буни сенга кийишинг учун юборганим йўқ. Мен буни сенга уни йиртиб аёлларга рўмол қилиб беришинг учун юбордим», дедилар». Икки шайх ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ривоятда эркак кишига ҳаром бўлган ипак нарса аёлларга ҳалол эканлиги ҳам сўз билан таъкидланмоқда.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ипак чопонни ўзлари кийиб олганларини кўриб, аччиқлари чиқиши ва у чопонни йиртиб аёлларга рўмол қилиб беришлари зарурлигини таъкидлашлари ўша сўздир.
Бошқа бир ривоятда ҳазрати Али, ўша чопонни йиртиб, Фотималарга рўмол қилиб бердим, деган эканлар. Фотималар; ҳазрати Алининг оналари, Фотима бинти Асад, у кишининг хотинлари, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари, Фотима онамиз, Ҳазрати Алининг амакилари, Ҳамза ибн Абдулмуттолибнинг қизлари, Фотима бинти Ҳамза розияллоҳу анҳунналар эканлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом соғликни сақлашни борасида катта аҳамият берган насалардан бири тозаликка риоя қилишдир. Дунё тарихида ҳеч ким, ҳеч қандай тузум ва дин тозаликка риоя давоми...

3570 05:00 / 01.03.2017
Аҳли ҳаво деганда ҳавои нафсига берилиб фисқу фужур билан машғул бўлган ва бидъатларни келтириб чиқарган кишилар кўзда тутилади.Абдуллоҳ ибн Амр розиаллоҳу давоми...

2590 05:00 / 02.03.2017
Кибр, такаббур, кибриё сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан давоми...

3713 05:00 / 03.03.2017
Муҳаммад ибн Саъд ибн Моликдан, у отасидан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмонни сўкиш фосиқликдир,, дедилар,. Шарҳ Ким бўлишидан давоми...

4995 05:00 / 03.03.2017