1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

СУЛҲ ҲАҚИДА

05:00 / 02.03.2017 2761 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу ҳадиси шарифдан одамлар орасини ислоҳ қилиш нақадар яхши иш эканини билиб оламиз. Шу билан бирга одамлар орасини бузиш нақадар ёмон иш эканини, у ҳудди устара билан сочни қириб ташлагандек, кишининг динини қириб ташлаб динсиз қилиб қўйишини билиб оламиз.

Аллоҳ таоло: «Уларнинг кўпгина махфий суҳбатларида яхшилик йўқ, магар ким садақага, яхшиликка ва одамлар орасида ислоҳга амр қилсагина, (яхшилик бор). Ким ўша (иш)ни Аллоҳнинг розилиги учун қилса, албатта, унга улуғ ажр берамиз», деган.
Шарҳ: Нисо сурасида келган ушбу ояти каримада, яхшилиги бор суҳбатлар ичида одамлар орасида ислоҳ учун олиб борилган суҳбатлар ҳам зикр қилинмоқда. Демак, ўша яхши иш шариатда бор, мўъмин-мусулмонлар уни қилишлари керак.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ учун одамларнинг энг ёмон кўрилгани ашаддий хусуматчидир», дедилар. Икки Шайх ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: «Ашаддий хусуматчи», сулҳни қабул қилмайдиган, жанжални пулга сотиб оладиган бир шахсдир. Бундан жанжалкашлик ёмон нарса экани, сулҳга юриш эса яхши экани келиб чиқади. Аллоҳ таолога энг ёмон кўрилган одамлардан бўлмайин, деган киши ашаддий хусуматчи бўлмай, сулҳни қабул қилади.

Саҳҳл ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Бани Амрнинг орасида уруш бўлган эди. Бу Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васалламга етиб борди. Шунда У зот Пешинни ўқиб бўлиб, уларнинг орасини ислоҳ қилиш учун келдилар. Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ўзаро уришиб қолган қавмнинг яраштириш учун Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг шахсан ўзлари боришлари, сулҳ иши ўта аҳамиятли иш эканига далолатдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ишларидан барча мўъмин-мусулмонлар, хусусан, уларнинг ишига бош бўлиб турган раҳбар шахслар ўрнак олишлари лозимдир.

Умму Гулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар орасини ислоҳ қилган одам ёлғончи эмас. У яхши гап айтибди, яхши чақимчилик қилибди», дедилар. Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилган.
Шарҳ: Одамлар орасини ислоҳ қилиш жуда ҳам зарур иш бўлганидан шариатимиз ҳаром қилган ёлғонни истисно тариқасида ислоҳ учун изн берилган. Мусулмонлар орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам гуноҳкор бўлмайди. Балки, ажру-савобга эришади. Чунки, у ёлғон гапирган бўлса ҳам, яхши гап, мусулмонлар орасини ислоҳ қиладиган гап айтган бўлади. Чунки, у ёлғондан чақимчилик қилиб, фалончини сен ўзингга душман, деб юрибсану, у сени ундоқ, деб мақтади, бундоқ деб мақтади, деган ёлғон чақимчилик қилса ҳам яхши гап айтган бўлади.
Албатта ислоҳ қилиш хусуматлашган тарафлар орасида бўлиши эътиборидан сулҳ ҳақидаги ҳадиси шарифлар қозилик китоби сўнгида келтирилмоқда.

Абу Дардоъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган: «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: -Сизларга рўза, намоз ва садақадан ҳам афзал даража ҳақида хабар берайми?-дедилар.
-Оре, эй Аллоҳнинг Расули-дейишди.
-Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Одамлар орасини бузиш эса қирувчидир
», дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизий: «Сочни қиради, демайман. Лекин динни қиради»ни зиёда қилган. Аллоҳдан сатрни ва тавфиқни сўраймиз. Омин! Омин! Омин! Ва алҳамди лиллаҳи Роббил аламийн.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан одамлар орасини ислоҳ қилиш нақадар яхши иш эканини билиб оламиз. Шу билан бирга одамлар орасини бузиш нақадар ёмон иш эканини, у ҳудди устара билан сочни қириб ташлагандек, кишининг динини қириб ташлаб динсиз қилиб қўйишини билиб оламиз. Аллоҳ таоло доимо ислоҳ қилувчи бандалардан бўлишни барчамизга насиб этсин.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирбиридан фахрланувчи икки кишининг таомини емоқдан қайтарганлар,, дер эди,.Шарҳ Маросим бериб, давоми...

3112 05:00 / 04.03.2017
Ваҳб ибн Кайсон розияллоҳу анҳу ривоят қилади.Ибн Умар чўпонни ва қўйларни яхшимас маконда кўрди. Ундан яхши маконни кўрди ва .Эй шўринг қурғур Ҳой чўпон Уларни бу давоми...

2837 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмонга қай бир мусибат ҳорғинликми, беморликми, ташвишми, маҳзунликми, давоми...

3723 05:00 / 01.03.2017
Пешкулик тадбиркор, .Мироншоҳ Мираҳмад медсервис, МЧЖ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Эркин Болтаев буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино туғилиб ўсган қадимий Афшона давоми...

1187 12:00 / 08.06.2021