1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закот ва садақа ҳалол бўлган ва бўлмаган кишилар (иккинчи мақола)

03:10 / 05 апрель 2264 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Турли сабабларга кўра бошқа бир одамдан қарз бўлиб қолган одам қарздор ҳисобланади. Ҳар хил офатлар туфайли ночор ҳолатларга тушиб қолганлар ҳам шу тоифага қўшиладилар.

Қарздорлар икки турга бўлинадилар:

Ўзи учун сарфлаб, қарз бўлиб қолганлар;

Ўзгалар учун сарфлаб, қарз бўлиб қолганлар.

Ўзи учун сарфлаб, қарз бўлганларга закотдан беришнинг шартлари:

1. Қарзини ўзи тўлай олмайдиган ҳолатда бўлиши керак.

2. Қарзни ҳалол ва мубоҳ ишга ишлатиш учун олган бўлиши керак. Яъни шариат рухсат берган ишларга ишлатиш учун қарз олиб, тўлай олмай қолган бўлиши керак. Агар қарзни ароқхўрлик, зино, қимор, айшу ишрат ва бошқа ношаръий ишларга ишлатиш учун олган бўлса, унга закотдан берилмайди. Ҳаром эмас, мубоҳ бўлса ҳам, лаззат ишларига исроф қилиш учун қарз олган кишига ҳам закот берилмайди.

3. Қарзни ҳозир тўлаши керак бўлиши.

Агар қарзни тўлаш муддати келмаган бўлса, берилмайди. Баъзи уламолар «Шу йил ичида бериши керак бўлса, олишга ҳақли», деганлар. Бу ҳолда қарз ва закот пули миқдорига қараб, ҳар бир ҳолатни алоҳида кўриб чиқиб, ҳал қилинса, яхши бўлади.

4. Қарз тўламаса, қамалиш ҳукми бор бўлса. Яъни одамларнинг ҳаққига оид қарз бўлиши, Аллоҳнинг ҳаққига оид қарз бўлмаслиги керак. Аллоҳнинг ҳаққига оид қарзлар – закот, каффоротларга оид қарз бўлса, закотдан берилмайди. Ўз фойдаси учун қарз олиб, тўлай олмаган одамга қарзини узишга закотдан етарли мол берилади.

Ўзганинг фойдасини кўзлаб, қарздор бўлиб қолган одамга закотдан беришнинг шартлари:

Икки жанжаллашган томонни яраштириш учун уларнинг уришишларига сабаб бўлиб турган молни тўлаб қўйишни зиммасига олган, мусулмонлар оммасига фойдали бўлган мадраса қуриш, шифохона, етимхона ва бошқа жойлар фойдаси учун қарз олиб, бера олмай қолган одамга ҳам қарзини узиши учун закот берилади.

Ўлган одамнинг қарзини закотдан узиб қўйса бўладими?

Бу саволга Шофеъий, Ҳанбалий ва Ҳанафий мазҳаблари «Бўлмайди», деб жавоб беришган.

Замондош уламоларимиз «Муҳтож кишиларга закотдан қарзи ҳасана бериб турса бўлади», деб фатво чиқарганлар.

Бировга қарз берган одам қарзни закот ҳисобидан кечиб юбориши мумкин эмас. Чунки у ҳолда мулк қилиб бериш содир бўлмайди. Ҳийла қилмасдан, олдин келишиб олмасдан, закотни бериб, сўнгра «Қарзингни бер», дейиши мумкин.

(Тамом)

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

6895 16:57 / 05.06.2018
Бу икки тоифа бирбирига жуда яқин, қоришиб кетган, ҳатто баъзи вақтларда уларни ажратиш ҳам мушкул. Фиқҳ уламолари бу масалада турли гаплар айтиб, ҳукмлар давоми...

3038 14:30 / 13.04.2022
Закотrdquo сўзи луғатда .орттириш, поклаш, баракот, маъноларини англатади. Дарҳақиқат, закот берганнинг моли покланиб, барака киради. Шаръий истилоҳда моли нисобга давоми...

4652 05:00 / 16.01.2017
Бизнинг диёрларимизга Аллоҳ турфа хил неъматлар ато этган баланд тоғлар, серсув дарёлар, бепоён қирадрлар, довдарахт, мевачева, турлитурли сабзавотлар... Бу давоми...

2102 12:00 / 03.05.2021