1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (тўққизинчи мақола)

17:50 / 01.05.2020 1287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21. Қиёмул-лайл ва таҳажжуд фазилати.

Қиёмул-лайл – кечани ибодат билан бедор ўтказишнинг фазилати жуда ҳам кўп. Аммо Рамазон кечаларида ибодат қилишнинг алоҳида фазилати бор. Шу боис, бунга ҳадисларда қайт-қайта тарғиб қилинган.

Барча Саҳиҳ тўпламларда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазоннинг кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат билан ўтказса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деганлар.

22. Ифторлик фазилати.

Ифторлик бир қараганда кечки таомланиш. Аммо шу оддий таомланиш рўзадор шахс учун буюк фазилатлар, хурсандчилик ва хайру-барака омилига айлантирилган. Ҳатто барча пайғамбарлар ифторлик қилишга буюрилганлар.

Имом Табароний Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Биз – пайғамбарлар жамоаси ифторни эрта қилишга ва саҳарликни кечга суришга буюрилганмиз», деганлар.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда жумладан шундай дейилади: Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганда суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай», деган».

Имом Бухорий Сaҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудaн ривoят қилaди:

«Рaсулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Oдaмлaр мoдoмики ифтoргa шoшилaр эканлар, яхшиликдa бўлиб бораверaдилaр», дeдилaр».

Имом Табароний Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик вақтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиганлари бўлади», деганлар.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Шақиқ Балхий шогирди Ҳотам алАсомдан .Ҳузуримга келганингдан бери мендан нима ўргандинг, деб сўради. Ҳотам алАсом шундай деди .Олти нарсани давоми...

799 08:00 / 24.10.2020
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, .Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада, деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар .Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч давоми...

1018 08:00 / 26.10.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Рамазонда жангчи саҳобаларга оғизларини очишга рухсат бердилар. Бундан мақсад душман билан тўқнаш келганда давоми...

3929 17:57 / 06.06.2017
САВОЛ Аллоҳ илмингизга янада барака берсин. Биз Украинада савдо билан шуғулланамиз, у ерда .Аҳбош, деган фирқа бор. Улар бозорларга кириб, ўзбекларни ўзини йўлига давоми...

3344 20:48 / 25.04.2016
Аудиолар

121571 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43047 14:35 / 11.08.2021