1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жанубий Кореядан хушхабар келди

11:09 / 29.03.2020 5591 pdf Ўқиш режими + -

Кореяда биринчи масжидимиз қурилади. 

Ёдингизда бўлса, бир неча йил аввал Жанубий Кореяда яшаб, ўқиётган ва ишлаётган ватандошларимиз хайрли ишга қўл уриб, маҳаллий ҳукумат томонидан масжид ва исломий марказ очиш учун рухсат олганини хабар қилган эдик.

Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари хорижда яшаётган ватандошларимиз, диндошларимизнинг иймон-эътиқоди, турмуш тарзи ҳақида қайғуриб, у ердаги масжиднинг соф Ислом, соф ақийда асосида фаолият юритишига астойдил ҳаракат қилган, масжидни керакли диний адабиётлар билан таъминлашга бош-қош бўлган эдилар. Кейинроқ Кореядаги юртдошларимиз учун Ўзбекистондан имом-хатиб ҳам тайинланган эди. Устозимизнинг вафотларидан сўнг Кожедо шаҳридаги ушбу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номи остида расмий равишда фаолият кўрсатиб келаётган эди. Бироқ, масжид биноси ижарага олинган жой бўлгани учун у ерга юртимиздан расмий имом-хатиб тайинлаш ҳужжатларини расмийлаштириш борасида баъзи қийинчиликларга дуч келинган эди. Амалдаги қонун-қоидаларга кўра, у ерда юртимиздан борган имом-хатиблар хизмат қилиши учун масжид учун ажратилган ер майдони ва унинг биноси расмий равишда харид қилинган бўлиши талаб қилинар экан.

Бугун Кореяда истиқомат қилаётган юртдошларимиз ана шу хайрли иш амалга ошганини қувончи билан маълум қилишди. Ҳамюртларимиз Кореянинг Мокпо шаҳрида масжид учун 222,8м² ер майдони сотиб олиниб, энди у ерда янги масжид биноси қурилишини бошлаш тараддудида туришибди.

Бу масжид Жанубий Корея ҳукуматининг расмий рухсати билан, амалдаги қонунчиликка биноан сотиб олинган ер майдонида қурилган биринчи масжид бўлади. Энг муҳими, бу масжидга хизмат қилиш учун борадиган Ўзбекистонлик имом-хатиблар учун виза ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилишида ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун, Ўзининг байти учун қилинаётган бу хайрли саъй-ҳаракатларни бардавом қилсин, қурилажак масжидни Ўзининг каломи олий бўладиган, шариати жорий бўладиган, зикри ва тоат-ибодати доимий бўладиган масжидлардан қилсин!

Хорижда яшаб, ишлаб, ўқиб юрган барча юртдошларимиз, диндошларимизга ҳам ана шундай имкониятлар ато этилиб, барчаларига бу неъматларнинг шукрини адо этиш насиб қилсин!

Қўшимча маълумотлар учун: +82 1049010109

Банк ҳисоб рақами:  

Kookmin / 국민은행 (kodi 4)

026401-04-267811

(재)한국이슬람교

Islom.uz портали таҳририяти

 

Мавзуга оид мақолалар
Англия Ислом марказининг хабар беришича, 2019 йилги Рамазон ойи давомида марказ томонидан турли илмиймаърифий дастурлар ташкил этилиши режалаштирилган. Шулардан давоми...

1525 10:10 / 01.05.2019
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

3049 06:24 / 27.08.2018
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти мажлислар залида .Ҳаж2024, мавсумида зиёратчиларга хизмат қилувчи гуруҳ раҳбарлари учун ўқув семинари давоми...

423 20:14 / 04 май
Рязанлик собиқ православ руҳонийи Исломни қабул қилди ва пиёда ҳаж сафарига йўл олди Ўн беш йил давомида православ ибодатхонасида диний расм русумларни адо давоми...

952 09:08 / 18.03.2023
Видеолар
Аудиолар

121693 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43138 14:35 / 11.08.2021