1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Инсонпаварлик ёрдами

05:00 / 02.03.2017 2316 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу биринчи бўлиб бир юртдан иккинчи юртга инсонпарварлик ёрдами уюштирган шахсдирлар.

Ибн Абдул-Ҳакам ал-Лайс ибн Саъддан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида Мадийнада одамларга қаттиқ очлик етди. Бас, у киши Мисрдаги Амр ибн Оссга мактуб ёзди:

«Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амири Умардан Осий ибн Осийга. Салом! Аммо баъд; Умрим ила қасамки, эй Амр! Сен ўзинг ва сен билан бўлганлар тўқ бўлса, мен ва мен билан бўлганлар ҳалок бўлса ҳам ишинг йўқми?! Ёрдам! Ёрдам!»

Амр ибн Осс унга мактуб ёзди:

«Аллоҳнинг бандаси, мўминларнинг амири Умарга Амр ибн Оссдан. Аммо баъд; Лаббайка! Яна лаббайка! Батаҳқиқ сизга бир карвон юбордим. Унинг аввали сизнинг ҳузурингизда, охири менинг ҳузуримда. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу».

Амр катта карвон юборди. Унинг аввали Мадийнага етиб келганда охири Мисрда эди. Бир-бирига уланган эди. У Умарга етиб келганда, одамларга кенглик яратди. У Мадийнадаги ҳар бир уй аҳлига бир туяни устидаги таоми билан берди.

Абдурраҳмон ибн Авф, Зубайр ибн Аввом ва Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳумларни одамларга уни тақсимлаб бериш учун юборди. Улар ҳар бир уй аҳлига бир туяни устидаги таоми билан бердилар. Таомни ейдилар, туяни сўядилар, гўштини ейдилар, ёғини эритиб оладилар, терисини оёқ кийими қиладилар ва таом солинган идишни чойшабми ёки бошқа нарсами қиладилар. Шу билан Аллоҳ одамларга кенглик яратди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг жисмоний сифатлари ҳақидаги ривоятларнинг бирида у кишининг кўрган одамлардан бирининг, «у қорамтир рангли одам эди», деган гапи келган. 

Ушбу мавзуъга тегишли барча ривоятларни ўрганиб чиққан бир боҳис: 

«Бу гап бошқа ривоятларга мухолифдир. Уларларда у кишининг ранги оппоқ бўлиб ёноқлари қизил экани айтилган. Эҳтимол, ушбу ровий Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни рамода-очлик йили кўрган бўлса керак. Ўша йили Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халқ билан бирга оч қолиб, ҳадеб зайт ичаверганидан ранги қорайиб кетган эди», дейди.

Ўша қаҳатчилик пайтида сўйилган туяларнинг сони саналган экан. Бу сонга ҳозирги кунда яшаётган кишиларнинг ақли бовар қилмайди. 

Ислом тарихидаги ана шу воқеа ҳазрати Умари Одил розияллоҳу анҳунинг тутган ўринлари, инсоний мавқеълари нақадар буюк бўлганлигини кўрсатади. 

Бу воқеа Исломнинг инсонпарварлиги, унинг инсоний таълимоти, инсон ҳуқуқларига қатъий риоя қилишини кўрсатади. 

Ушбу ривоятдан ҳақиқий Ислом умматининг табиий офатда қолган, оч қолган ва умуман ҳар қандай оғир ҳолатда қолган кишиларга қандай ғамхўрлик қилишини билиб олишимиз мумкин. Бу улуғ ишлар мазкур ҳадисга ўхшаган Ислом таълимотига амал қилишнинг бир кўринишидир. 


Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қурбонликларингиз... Бирортангиз уч кундан кейин уйида ундан бирор нарса бор ҳолида тонг оттирмасин!» дедилар. Келаси йили бўлганда: 

«Эй Аллоҳнинг Расули! Ўтган йили қилганимиздек, қиламизми?» дейишди. 

«Енглар ва сақлаб қўйинглар. Ўша йили одамлар очликда эдилар. Уларга ёрдам беришингизни ирода қилган эдим», дедилар». 

Шарҳ: Демак, халқ оғир аҳволда бўлса, сўйилган қурбонликни ушлаб турмай, иложи борича муҳтожларга, очларга улашиш Аллоҳ Таолонинг амри, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, мусулмон кишиларнинг бурчи экан.

Қурбонлик деб аталадиган молиявий ибодатни шариатда кишиларга моддий ёрдам бериш қасди ила жорий қилинган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири либосдир. Одам авратиниайбини беркитиб туриш учун Аллоҳ таоло унга либос ато қилган. Либоснинг зарури давоми...

3758 05:00 / 02.03.2017
Аллоҳ таоло .Аллоҳ китоб берилганлардан уни одамларга баён қилурсиз, беркитмассиз, деб мийсоқ олганини эсла,, деган.Шарҳ Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло давоми...

3840 05:00 / 02.03.2017
Отаонани ҳурматлаш, эъзозлаш масаласида ҳеч бир дин ёки тарбия воситаси Исломга тенг ҳам, яқин ҳам кела олмайди. Отаонанинг ҳурмати, фарзанд устидаги ҳаққи давоми...

4199 05:00 / 02.03.2017
Сенга ҳам, менга ҳам Аллоҳ тавфиқ берсин, азизим билгинкиМусулмон инсон қуйидагиларга иймон келтирмоғи лозим1Албатта мўминларқалблари, ақллари ва тиллари билан давоми...

3745 05:00 / 03.03.2017