1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таҳажжуд намози

20:00 / 01.04.2020 7022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Таҳажжуд намози кечанинг қайси қисмига тўғри келишини ёки қайси соатда ўқиш лозимлигини айтсангиз.

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الْآخِرُ، يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ، مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ، مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ». رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббимиз таборака ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига нозил бўлади ва:

«Ким Менга дуо қилади, Мен уни қабул қиламан, ким Мендан сўрайди, Мен унга бераман, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қиламан», дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Бу ҳадиси шарифдан таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқиш афзаллиги билинади. Чунки ўша пайтда Аллоҳ таоло дунё осмонига тажаллий қилган, дуо, сўров ва истиғфорларни тўсиқсиз қабул қилаётган бўлади. Албатта, бундай фазилатли вақтни таҳажжуд намози ила ўтказаётган банда ғоят улуғ мақомларга эришиши турган гап. У вақтда банданинг қилган дуоси Аллоҳ таоло томонидан дарҳол қабул бўлади, сўраган нарсаси берилади, гуноҳлари кечирилади.

Шунинг учун бу амални қилишга, яъни таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бирида ўқишга ўтмоғимиз, қилаётган амалларимизда яна ҳам қатъиятли бўлишимиз керак.

Валлоҳу аълам.

«Зикр аҳлидан сўранг» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Икки дунё саодатини ўзида мужассам этган таълим Шайх Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ айтадилар ndash Мен шайх Шамсиддин ибн Қамоҳани ўзининг Абул Аббосий давоми...

6793 11:00 / 05.07.2022
Ҳалол луқма ортиданХалаф ибн Тамим айтади .Иброҳим ибн Адҳамдан .Эй Иброҳим, қанча вақтдан буён Шомдасиз, деб сўрадим. У .Йигирма тўрт йилдан бери. Лекин бу ерга давоми...

1297 08:18 / 27.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .... Маълум кунларда Аллоҳнинг номини зикр қилинглар,, Ҳаж сураси, 28оят. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Маълум давоми...

4347 15:00 / 02.07.2022
Бир гуруҳ ўғрилар кечаси карвонни тунаш учун йўлга чиқишди. Узоқдан пойлаб туришган эди, қоронғи тушиб, карвоннинг қораси кўринмай қолди. Улар қанча тикилса ҳам давоми...

2583 09:00 / 10.10.2020