1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Ислом тақлид душманидир (биринчи мақола)

11:37 / 09.02.2020 4170 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм бир нарсага ишонч ҳосил қилмай туриб, далилини билмай туриб, тақлид қилишдан қайтаради. Бу борада ҳозирги замон илми эски илмга тўғри келмайди. Чунки, қадимда, хусусан ўрта асрларда, овруполиклар бирор нарсанинг тўғри ёки нотўғрилигига машҳур кишилардан баъзиларининг фикрига қараб баҳо берар эдилар. Мисол учун, Арастудан чиққан ҳар бир фикр тўғри бўлади, ундан хато фикр чиқиши мумкин эмас, деган фикрга ўхшаш.

Илм кўр-кўрона тақлиддан қайтаришда Қуръон билан мувофиқдир. Қуръони Каримда бир фикрга ёпишиб олиб, «Бу ишни ота-бобомиз қилган» деб, ўзлари ақл ишлатмай юрганлар танқид қилинган.

Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади: 

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ

«Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага, Пайғамбарга келинглар», дейилса, «Бизга ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсак, ўша етарли», дерлар. Агар ота-боболари ҳеч нарсани билмайдиган ва ҳидоятга эришмаган бўлсалар ҳам-а?!» (104-оят).

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:  

ﭑ ﭒ  ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ  ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ   ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ     ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ

«Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дейдилар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?! Куфр келтирганлар мисоли худди қичқириқ ва сасдан бошқа нарсани эшитмайдиганларга бақираётганга ўхшайди. Улар кар, соқов ва кўрдирлар. Улар ақл ишлатмаслар» (170,171-оятлар).

Қуръони Каримнинг шу оятларидан кўриниб турибдики, мусулмонлар ақл ишлатиб, илм олиб, ҳаётга керак бўладиган  илм ва фанларни ўзлаштириб, татбиқ қилиб яшамоқлари лозимдир.

Ушбу таълимотларга ихлос билан амал қилган мусулмон уммати динлари Ислом билан Аллоҳ таоло ер юзини нурлантарганидан кейин ўтган озгина муддат ичида ер юзини илм-маърифатга кўмиб ташлади. Мусулмон умматининг яхши ният, иймон, ихлос ила қилган улкан ва оламшумул ҳаракати самараси ўлароқ ҳозирги кундаги илм қасрининг пойдевори қурилди. Сўнгра эса, биноси қад кўтара бошлади. Мусулмонларнинг илм борасидаги улкан ва беқиёс хизматларини бошқа барча халқларнинг инсофли вакиллари тан оладилар. Улардан бири қадимда мусулмонларнинг илм йўлидаги уринишларини ўрганиб чиқиб, уларни ҳар қандай уммат учун шараф бўла оладиган  «Мадрасага қатнайдиган халқ» деган ном билан атаган эди.

Бу ерда «мадраса» сўзи ҳозирги «мактаб» маъносидадир. Бизда тарихий хато туфайли бу икки ном нотўғри тушуниладиган бўлиб қолган. Баъзилар мадраса диний ўқув юрти, бу номни ишлатиб бўлмайди, деган даъво ила дарс олинадиган жойни «мактаб» деб аташган. Аслида эса мадраса дарс оладиган жой, мактаб эса ёзадиган жой маъносини англатади.

Ҳа, мусулмонлар бешикдан то қабргача ҳар бир эркагу аёлга илм талаб қилиш фарзлиги учун ўз ихтиёрлари билан иймон ва ихлос ила, мисли кўрилмаган шавқу завқ ила илм талаб қила бошладилар. Дастлаб масжидлар, устозларнинг уйлари дарсхоналар вазифасини ўтаб турди. Кейинроқ эса, мадрасалар таълим масканлари сифатида мусулмон ўлкаларни безаб турадиган ошёнларга айланди. Ислом давлати ҳамма халқ таълим олишини таъминлашга ҳаракат қилар эди. Шунинг учун баъзи жойларда ҳатто моддий жиҳатдан қийналиб қолганларга алоҳида мадрасалар очиш йўлга қўйилар эди.

(Давоми бор)

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Менинг исмим Юсуф Эстес. Авваллари насроний эдим, ҳозир ndash мусулмонман.Мен Америка Қўшма Штатларининг ғарбида дунё келдим. Оилам ва аждодларимиз нафақат мактаб давоми...

4519 16:00 / 08.01.2019
Насронийлик ақийдасига кўра Ийсо алайҳиссалом инсониятнинг гуноҳларини ювиш учун ўзини қурбон қилади, у хочга осиб ўлдирилгач, яна қайта тирилади. Ҳақ дин бўлган давоми...

2864 17:10 / 20.04.2019
Оврўпа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги янада кучайган пайт... Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни давоми...

3866 14:41 / 02.01.2019
Қопқон тулкининг думини қисиб, узиб юборди. Бошқа бир тулки ундан .Думингни нега кесдинг, деб сўради.Думи узилган тулки .Мен ўзимни шундай ҳис қиляпманки, гўё давоми...

2109 15:33 / 25.01.2023