1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зарр ибн Ҳубайшнинг мактуби

09:09 / 12.01.2020 1660 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сувайд Калбийдан ривоят қилинади: «Зарр ибн Ҳубайш Абдулмалик ибн Марвонга ваъз-насиҳат тўла мактуб ёзди. Мактубнинг охирида қуйидаги сўзлар бор эди: «Эй мўминларнинг амири! Бақувват, соғлом ва кучли бўлишинг ҳаётнинг узунлигига қизиқтириб қўймасин. Сен ўзингни яхшироқ биласан. Аввалгилар айтган сўзларни келтираман:

 

Эркакларнинг болалари туғилса,

Қариликдан қаддилари эгилса,

Касалликлар ҳам одатга айланса,

Демак, бу пишай деб қолган мева!»

Абдулмалик мактубни ўқиб, йиғлади, ҳатто кийимининг учлари ҳўл бўлиб кетди. Сўнгра: «Зарр тўғри айтибди. Янаям кўпроқ нарса ёзса, бундан ҳам яхши бўлар эди», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади. Бу давоми...

6213 12:00 / 05.04.2019
Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади .Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ давоми...

1947 07:10 / 24.05.2019
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар хайрда бўлурлар,, дедилар,. давоми...

1832 17:00 / 15.05.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган Эй одамлар Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, давоми...

1739 16:21 / 12.10.2020