1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди

13:46 / 11.01.2020 1741 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилнинг 11 январь санаси юртимиз учун илоҳий мўъжиза бўлмиш Қуръони Карим Мусҳафи шариф нури билан бошланди. Бугун эрта тонгдан «Hilol nashr» нашриёт-матбаа босмахонаси олдида яна одамлар гавжум бўлди. Ушбу нашриётда чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри халқимизга тақдим қилинди.

Бу мусҳаф Мадина мусҳафининг нусхаси асосида, расми Усмонийда, Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятига кўра ҳамда хаттот шайх Усмон Тоҳонинг хатида тайёрланди. Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини кўрикдан ўтказиш, завобитларини қўйиш ва тадқиқ этиш ишлари Сурия Араб Республикаси «Мусҳаф битиш илмий ҳайъати»нинг собиқ раҳбари, шайх, ҳофиз Яҳё Муҳаммад Носиҳ бошчилигидаги мутахассислар тарафидан амалга оширилди.

Ушбу нашр Исмоил Муҳаммад Содиқ раҳбарлигидаги «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ва «Ғавсоний» нашриёти ўртасидаги ҳамкорлик доирасида, ушбу нашриётнинг расмий рухсати ва аслий нусхаси асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда нашрга тайёрланди.

Бугунги сана қалблари Қуръонга ошно мухлислар учун яна бир бор унутилмас кун бўлди. Қуръонни қўлига олган ва уни кўзига суртган Мусҳаф мухлисларининг кўзларидан севинч ёшлари қалқиди.

Аллоҳ таоло ушбу хайрли ишларга бош-қош бўлганларни Қуръон билан банд қилсин, Қуръон ҳидоятида бардавом қилсин, охиратда Қуръон шафоатига эриштирсин!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамлар ичида Аллоҳнинг аҳли бор», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар кимлар?» дейишди. У зот: «Улар аҳли Қуръонлар – Аллоҳнинг аҳллари ва хос бандаларидир», дедилар»

Аҳмад ва Ибн Можа ривояти.

Аллоҳ таолодан барчамизни Ўзининг аҳли ва хос бандалари бўлмиш аҳли Қуръонлардан қилишини сўраймиз.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир, деганлар.Нима учунЧунки иймон келтириш учун ҳам илм керак.Мусулмон бўлиш учун давоми...

1395 10:04 / 25.02.2020
Асли корейс бўлган доктор Ҳамид Чой Ёнг Кил .Қуръон, ва .Саҳиҳул Бухорий,ни корейс тилига биринчи марта таржима қилган мусулмондир.Доктор Ҳамидга ушбу муборак давоми...

1738 15:21 / 27.12.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси 20222023 ўқув йили учун қабул очилганини эълон қиладиҚабул имтиҳонларига кириш шартлари Бу давоми...

4003 15:00 / 19.04.2022
Жанубий Африкада фаолият олиб борадиган JellyFish Tree очиқ аукцион сайтининг маълум қилишича, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси 1649 йилда Andreacute du Rheirнинг француз тилига давоми...

1985 13:04 / 07.12.2018
Аудиолар

121287 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42800 14:35 / 11.08.2021