1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Қор парчасининг шакллари

13:30 / 24.12.2019 4467 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Осмондан чайқала-чайқала учиб тушадиган ва оёқларимиз остида эзиладиган қор учқунларининг шакллари шундай ажойибки, бу гўзаллик қаршисида уста мусаввирлар ҳам лол қоладилар. Бунинг устига, қор зарраларининг бирортаси бошқа бирови билан айнан бир хил эмас. Уларнинг ҳар бири ўз ҳолича якка санъат асарининг намунасидир.

Бу ҳол овозларни, сиймоларни ёки бармоқ учларини бошқа-бошқа муҳрлаган Аллоҳ таолонинг қор зарраларидаги тажаллийсидир ва ҳар бир ҳодисада кичкина бўлса-да тасодиф бўлмаганлигининг қор заррачалари сони қадар исботидир.

Қор қалинлиги 50 см бўлган ҳар метр квадратда 1.000.000 дона атрофида қор учқунлари бор, шунга қарамай, бутун ер юзини қор қопласа-да, ҳеч бир қор зарраси шаклан бир-бирини такрорламайди. Бу ҳақиқат амриқолик Вилсон Бентлейнинг 50 йил давомида олиб борган кузатиш ва тажрибаларининг хулосасида 1985 йили аён бўлди.

Олим ўз ишини 6.000 дона фотосуратни бир-бири билан солиштиришдан бошлаган эди. У қор зарраларини расмга тушириш ишини санъат даражасига кўтарган эди. Олим бу ишга умрининг ярмидан кўпини сарф этди.

Ҳа, ҳар бир қор зарраси осмондан тушган ғаройиб бир санъат асарига ўхшайди! Сув қатраларидан вужудга келган бу «асарлар» сув томчисидан яратилган яна бир асарга - инсонга Яратувчисини танитиш учун етарлидир. Балки бу қадар кўп қор зарралари орасида битта-иккита ўхшашлари бўлса керак-а, деган гумонга борарсиз.

Лекин инсонларнинг бармоқ изларига назар солинг! Нега миллиардлаб инсонлар яшаб ўтганига қарамай, бармоқ излари бир-бирига ўхшаш икки одамни ҳеч тополмайсиз! Худди шунингдек, бирорта ҳам қор зарраси бошқа бир қор заррасининг айниси эмас. Шу пайтгача қор заррачалари орасида айни катталикда, айни шаклда икки қор зарраси топилгани йўқ!

Ҳа, Аллоҳ ҳар бир қор заррасини бошқасидан фарқли шакл-ўлчовда яратар экан, ўз санъатининг нақадар буюклигини намуна сифатида инсонларнинг шундоққина кўз ўнгида намоён қиляпти.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кейт Мур Канаданинг Онтариё Торонто университетида жарроҳлик факультети, анатомия кафедрасининг фахрий профессорларидан бўлган. У Америка клиник анатомлари давоми...

1128 16:00 / 25.04.2023
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

1702 08:32 / 12 март
Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани улкан ҳикмат билан яратган. У Зот ҳар бир жонзотни ўзига муносиб шароит, керакли аъзолар билан йўқдан бор қилган. Ана шундай давоми...

1791 14:00 / 01.05.2023
Аллоҳ таоло бизнинг кўзларимизни кўз қовоқлари билан таъминлаб қўйган. Улар ҳар неча дақиқада юмилибочилиш билан кўз юзасига суюқликни етказиб туради ва кўзнинг давоми...

807 09:08 / 27 март