1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Гуноҳнинг мисоли чаёнга ўхшайди

14:00 / 07.12.2019 2270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Гуноҳнинг мисоли саратон ярасига ўхшайди. Қачонки, жисмда саратон яраси бўлса, шифокорлар айтадиларки, унинг бир муолажаси, жарроҳлик орқали уни чиқариб ташлансин, агар чиқариб ташланмаса, у яра катталашади ва жисмоний ўлимга сабаб бўлади.

Худди шундай гуноҳнинг ҳам бир муолажаси шуки, уни тарк қилинсин. Агар инсон гуноҳни тарк қилмаса, у ҳолда гуноҳ одати катталашади ва инсон учун маънавий ўлимига сабаб бўлади.

Гуноҳнинг мисоли оловнинг чўғига ўхшайди. Бирорта ақлли инсон чўғ кичик бўлсин ёки катта, унга қўл теккизмайди. Ундан узоқ туради. Сўраб кўрингчи, шунчалик ялтироқ, шунчалик порлоқ бўлса ҳам, нега чўққа қўл теккизмайди? Зарар етади деган жавоб топасиз.

Инсон қиладиган гуноҳларнинг мисоли ҳам айнан шундайки, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик, инсон учун зарарга сабаб бўлади.

Гуноҳнинг мисоли чаёнга ўхшайди. Биз катта чаёндан ҳам узоқ қочамиз. Агар кичкинагина чаён кўринса, ундан ҳам узоқ қочамиз.Чунки кичкина чаён ҳам чақади, зарар етади. Инсон гуноҳининг мисоли ҳам шундайдир.

Шунинг учун, биз гуноҳлардан имкон қадар сақланишга ҳаракат қилишимиз керак.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар қул қочса, унинг намози мақбул бўлмайди,, деганлар Муслим ривоят қилган.Бошқа бир ҳадиси шарифда .Қайси бир қул қочса, давоми...

2632 12:30 / 16.04.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга тақлид қилувчи эркакларни ва эркакларга тақлид қилувчи аёлларни давоми...

5304 21:10 / 04.01.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.... Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмгина ноумид бўлур, Юсуф сураси, 87.Яъни, Аллоҳнинг қудратини инкор қиладиган, кофир давоми...

4347 11:03 / 24.11.2018
Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар .Бадназарлик ҳар қанча кўп қилинмасин, минглаб эркак ва аёлларга соатлаб тикилмасин, барибир қониқиш давоми...

1356 17:30 / 15 январь