1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Зулматга нур бўлиб келган Ҳабибим!

09:45 / 05.11.2019 2141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаҳолат ёруғликка айланди у кун,

Ечилди юракдаги азалий тугун.

Барчани мафтун этиб ёқимли бир ун,

Зулматга нур бўлиб келган Ҳабибим!

Исломнинг йўлида қилиб ғазотлар ,

Аллоҳни билсин деб биздек авлодлар,

Соя солса ҳамки фисқу-фасодлар ,

Роббим сабр бер деб турган Ҳабибим!

Ҳар ишида Бисмиллаҳни мадҳ этган,

Кетса ҳамки ё умматим деб кетган,

Шафоатим кафолатдир деб айтган,

Кўз ёшлари уммон бўлган Ҳабибим!

Қуръон оятларин бизга етказиб ,

Нафрат аламларни дилдан кетказиб,

Қанча қора кунни бошдан ўтказиб ,

Алҳамдулиллаҳ деб айтган Ҳабибим!

Ҳайронман не бўлди биз инсонларга!?

Бунча меҳр қўймасак ёлғон дунёга?

Барибир қайтурмиз Роббим Аллоҳга !

Шундай деб даъватлар қилган Ҳабибим!

Узрлар айтамиз ё Расулаллоҳ,

Йўлингиздан адашдик биз ожиз гумроҳ,

Бизни кечирсин деб ҳаким зот Аллоҳ,

Ҳамиша дуода бўлган Ҳабибим!

Азиз Мансуров

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, сизлар учун ndash Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.Ҳа, давоми...

3510 17:25 / 22.11.2017
Маҳалли қиём ва унинг тарафдорларини тўлиқроқ тушуниш учун уларнинг далиллари билан танишиб чиқишимиз лозим. Уларнинг асосий далиллари қуйидагилар1. Бировга давоми...

1107 14:00 / 23.10.2021
Ассалом алайкум ҳурматли устозлар. Менинг ҳам Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳурматим чексиз. Аллоҳдан у кишини тушимда кўришни, жаннатларда қўшни давоми...

1741 16:05 / 03.11.2019
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш учун.Аллоҳ таоло марҳамат қилади Эй имон келтирганлар Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этингизrdquo Анфол сураси, 20оят. Бу давоми...

1946 17:05 / 05.11.2019
Аудиолар

120832 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42400 14:35 / 11.08.2021