1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муқарраб (Аллоҳга яқин киши)лар мушоҳадасининг олтинчи мақоми

05:00 / 01.03.2017 3765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яхшиликлар иймоннинг мевалари, яхши амаллар ишончнинг маҳсули, ўйин кулгу эса, шубҳанинг самарасидир. Эшитиш ва кўриш тақводорларнинг икки сифати. Кўрлик ва карлик шубҳанинг икки сифати. Бу маънолар Аллоҳнинг ушбу сўзида терилгандир:


93. «Сиздан аҳду паймонингизни олиб, устингизга Турни кўтариб: «Сизга Биз берган нарсани қувват билан тутинг ва тингланг», деганимизни эсланг. Улар: «Тингладик ва исён қилдик», дедилар. Куфрлари сабабли қалбларига бузоқ ўрнаштирилди. Айт: «Агар мўмин бўлсангиз сизнинг иймонингиз қандай ҳам ёмон нарсага буюради!» («Бақара» сураси)

Бу оят иймон, мўминларни яхшилик ва тақвога буюришига далолат қилади. 


12. «Гуноҳкорларнинг Роббилари ҳузурида бошларини эгиб туриб: «Эй Роббимиз, кўрдик, эшитдик. Бас, бизни ортга қайтар, яхши амал қиламиз. Албатта, биз ишониб етдик», дейишларини кўрсанг эди». («Сажда» сураси) Улар бу сўзни охиратда айтишади.


Аллоҳ таоло ўйин кулгу қилувчилар ҳақида айтади:

9. «Йўқ! Улар шак-шубҳада, ўйнамоқдалар». («Духон» сураси)


Сўнг Аллоҳ таоло уларни иймонсизлик ҳолатини зикр қилиб айтади: 

20. «Ана ўшалар ер юзида қочиб қутилувчи бўла олмадилар, уларга Аллоҳдан ўзга дўст ҳам бўлмади, азоб бир неча баробар қилинур. Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам». («Ҳуд» сураси) 

Чунки улар иймон келтирмаган эдилар. Уларга ишонч келган пайтда, яъни, (охиратни) ўз кўзлари билан кўрган пайтда, ҳақиқатни кўрадилар, эшитадилар ва айтадилар: 

46. «Ва қиёмат куни ёлғонга чиқарган эдик». 

47. «Токи бизга ўлим келгунича». 

Ўша кунда улар ҳамма нарсани ўз кўзлари билан кўриб ҳамма нарсага ишонганлари учун уларни эшитиш ва кўришларини шиддатини Аллоҳ таоло васф қилиб айтади: 

38. «Бизга келадиган куни қандай ҳам яхши эшитадилар, қандай ҳам яхши кўрадилар. Лекин золимлар бугунги кунда очиқ залолатдадирлар». («Марям» сураси)


Шунингдек, қиёмат куни келганда, сиз ҳамма нарсани ўз кўзингиз билан кўриб, ишонганингиздан кейин, ундан олдин (дунёда) эшитмаган нарсаларни эшитасиз ва кўрмаган нарсаларни кўрасиз. Дунёда аҳли-аёлларингиз ва бошқалар сизларни ҳақни эшитиш ва кўришдан машғул қилиб қўйди. Сиз аҳли-аёлингиз билан яқин бўлиб, улар билан бирга туриб, умрингизни фақат уларга бағишладингиз. Агар сиз улардан Аллоҳ таолога қочганингизда, яхши жойга қочган бўлар эдингиз. Аллоҳ ўзини ҳузурида энг гўзал қароргоҳдан сизга бошпана берар эди. Аллоҳ бандага аҳлидан Аллоҳга қочишга буюриб айтади:

50. «Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг».(«Зарийат» сураси) 

Аллоҳ жуфтларни тазкира (эслатма) учун яратганлигини баён қилиб айтади: 

49. «Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки эсласангиз». («Зарийат» сураси). 

Аллоҳ банда жуфтларни кўриб унга иштиёқ қилиб, Аллоҳни ҳам унутиб қўйиши учун эмас, балки, жуфтларни кўриб уларни яратгувчисини эслаб, У зотга иштиёқ ила итоат қилишлари учун яратди. Аллоҳ жуфтлар ва бошқаларни илоҳ қилиб олишдан қайтариб айтади: 

51. «Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар». («Зарийат» сураси)

Яъни, Аллоҳга ибодат қилишингизда аёлни шерик қилманг. Бу муқаррабларни қалб кўзлари ва қалб қулоқлари билан мушоҳада қилиб кўриш ва эшитишларидир. Киши қалб қулоқлоғи билан мушоҳада қилиб, эшитганда ҳақни қабул қилади. Аллоҳ таоло айтади: 

36. «Албатта, тинглай оладиганларгина қабул қилурлар». («Анъом» сураси) 

26. «У зот иймон келтириб, солиҳ амаллар қилганларнинг (дуосини) ижобат қилур ва уларга Ўз фазлидан зиёда қилур». («Шўро» сураси) 

(Аллоҳга итоат қилмасдан)Узоқ макондан нидо қилган киши қандай эшитсин. Қалби қулф атид киши қандай кўрсин. Ҳақни тингламайдиган киши қандай ижобат қилсин. Ҳақни кўрмайдиган киши қандай мушоҳада қилсин. 

Росулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Сиз бир нарсани севишингиз кар ва кўр қилади». Ҳавоий инафс кишини ҳақни кўришдан кўр қилади. Шаҳват насиҳат ва сидқни (тўғри сўзни) эшитишдан кар қилади. Шунингдек, сен Аллоҳни яхши кўрсанг у томон назар соласан, у томонга назар солсанг, ундан бошқа нарсаларни кўрмайсан. 


Агар унга юзлансанг уни тинглайсан, уни тингласанг ундан бошқа нарсаларни тингламайсан. Агар у сени яхши кўрса, У сени қулоғинг, кўзинг, қалбинг, қўлинг, ёрдам бергувчинг, ва қувватлагувчинг бўлиб қолади. Унга дуо қилсанг ижобат қилади. Сўрасанг беради. Насиҳатни истасанг ундан насиҳат оласан.

Изоҳ: Агар Аллоҳ сени яхши кўрса, сен фақатгина уни тинглайдиган ва уни мушода қилайдиган бўлиб қоласан.

Шунингдек, Аллоҳ ҳақидаги хабар сенга етиб келганда сен у билан машғул бўлиб қолсанг, у учун барча нарсадан воз кечсанг, уни каломини қандай эшитиб, мушоҳада қиласан. Унинг ҳузурида ҳузур ҳаловатда яшайсан, ўз нафсинг, шаҳватинг, дунёинг билан эмас у туфайли ҳаракат қиласан. Агар банда гумон ишончи билан эмас, аниқ ишонч билан ишонса ва биз айтиб ўтган сўзларга, яъни, вақтни жуда тез ўтиб кетиши, ўтиб кетган нарсаларга ғамга-қайғуга ботиб кейинги вақтини ҳам қўлдан бой бермаслик лозимлигига қулоқ тутса, биринчи йўқотишга иккинчи йўқотишни қўшмайди. 


Ғафлатини охирида уйғониб қолган кишини мисоли ҳар куни қилишлиги лозим бўлган иши бор кишига ўхшайди. Лекин бирор беҳуда нарса ёки уйқу сабабли қилишлиги лозим бўлган ишини асрдан кейингина эслаб қолди. Куннинг аввалида қила олмаган ишини қилиш учун куннинг қолган қисмида шошилиб ҳаракат қилмайди. У қила олмаган ишини қилиш учун мана шу вақти унга то тунгача зиёда зиёда чўзилишини ёки вақт куннинг аввалига қайтишини жуда жуда яхши кўради. Бу уйқусидан уйғонган тавба қилувчининг ҳолати. У вафот этгандан кейин қўлдан кетган нарсага эга бўлишни имкони йўқлигини билгач, ўтган вақтларини ўз кўзи билан кўргач буни фарқига етиб боради. Шу пайит катта надомат, улуғ ҳасратга дуч келади. 


Ақл соҳибларининг наздида юксалиш, қолган қисқанига умрда енг шимариб ҳаракат қилишдир. Чунки олдин ўтиб кетган нарсага надомат қилиш келажакдаги иккинчи бир вақтни йўқ қилишдир. Уйқудан уйғонган кишини бор кучи билан ҳаракат қилиши ҳар бир вақтда унга бирор фойда, ҳар бир соатда бирор насиба олиб бериши керак. Эртага хазинаси бўш бўлганидан афсусланмаслиги учун, амаллар хазинаси бўлган вақтларидан бирма бир хазиналарни териб олиши керак. Бу эса умр бўйи Мавло таолога гўзал хизмат қилишга интилиб, кўпроқ амал қилишни орзу қилган умид аҳлларининг йўли. Ва бу олдин ғафлат сабабли қила олмаган ишларини кейин келадиган вақтларида қиладиган тўғри тавба қилувчининг мақоми. Мана бу уламолар наздидаги юксалиш ва эҳтиёт йўлидир. 


«Қалблар озуқаси» китобидан 

Ҳ.Қодиров



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади Эй иймон келтирганлар Агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон қилиб беради, ёмонликларингизни ўчиради ва давоми...

851 19:00 / 02.12.2023
1даража Бу даража энг ёмони ҳисобланади. Унда риёкор савобни мутлақо ирода қилмайди. Мисол учун, одамлар кўришлари учун намоз ўқийди. Аммо ўзи ёлғиз бўлса, давоми...

2134 19:00 / 20.11.2021
.Ғазаб, луғатда розиликнинг тескарисидир. Аслида, ғазаб шиддат ва қувват маъноларини англатади. Араблар қаттиқ харсангни .ғазба, дейишади. Ғазаб ҳам шундан давоми...

2045 17:35 / 25.07.2022
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, суннати мутоҳҳарада келган ва турли муносабатлар ила қилинадиган зикрларни яхшилаб ўрганиб, ўз ўрнида адо этиб юриш лозим.Мисол давоми...

3150 19:09 / 10.12.2018