1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Роббим, лаънати шайтондан сақла!

14:08 / 22.09.2019 2067 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайдлардан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Агар бирортангиз масжидга кирса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтиб, сўнг:

اللهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ

«Аллоҳуммафтаҳ лий абваба роҳматик», деб айтсин. Чиққанида эса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ

«Аллоҳумма инний ас`алука мин фазлик», десин». (Маъноси: Эй Раббим, Сенинг фазлингни сўрайман.)

Бу ҳадисни Имом Муслим ривоят қилганлар. Лекин у зотнинг ривоятларида «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салом айтсин», деган лафз йўқ. Ибн Сунний бу ривоятга

اللهُمَّ اَعِذْنِي مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

«Аллоҳумма аъизний минаш шайтонир рожийм» (Эй Раббим, мени лаънати шайтондан сақла), жумласини зиёда қилганлар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор фарз ёки нафл намоз сўнгида яқинлашсам, у зотнинг давоми...

5647 09:00 / 12.05.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига камбағал муҳожирлар келиб .Бадавлат кишилар олий даражаларга давоми...

3026 08:05 / 02.02.2019
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва давоми...

4405 06:56 / 29.09.2021
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар .Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва давоми...

2475 13:00 / 13.02.2020
Аудиолар

121710 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43152 14:35 / 11.08.2021