1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Эй Раббим, Сенинг исминг муборакдир

13:00 / 13.02.2020 2450 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни бошласалар:

سُبْحَانَكَ اللهُمَّ وَبِحَمْدِكَ وَتَبَارَكَ اسْمُكَ وَتَعَالَى جَدُّكَ وَلاَ إِلَهَ غَيْرُكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва Лаа илаҳа ғойрук», дер эдилар.

Маъноси: Эй Раббим, Сенга ҳамд айтиш билан Сени айбу нуқсонлардан поклайман. Сенинг исминг муборакдир. Азаматинг олийдир. Сендан бошқа илоҳ йўқдир.

Бу ҳадисни «Сунан» соҳиблари ривоят қилишган ва заиф дейишган. Лекин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган худди шу лафздаги ҳадисни саҳиҳ, деб айтишган.

Бизнинг Ҳанафий мазҳабида такбиру таҳримадан кейин, фотиҳадан олдин мана шу дуони ўқилади.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шомга азон айтилганида, .Аллоҳумма ҳаза иқбалу лайлика ва давоми...

1249 16:30 / 09.02.2023
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан мавқуф ҳолда ривоят қилинадиУ зот қуёш чиқишини кузатишга бир кишини тайинлар эдилар. Ана шу киши қуёш чиққанининг давоми...

1402 16:57 / 27.01.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Албатта таом еб шукр қилувчига сабрли рўзадорнинг ажри каби ажр бўлади,.Имом Байҳақийнинг .Сунанул кубро,даги ривояти.

2272 09:00 / 07.04.2022
Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қуёш кўтарилганида халқ қилинган нарсаларнинг барчаси Аллоҳга ҳамд ва давоми...

1460 16:45 / 28.01.2023