1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Ҳаж 2019” ишчи гуруҳи раҳбарининг мақоласи Саудиянинг “Билади” нашрида чоп этилди

09:41 / 14.08.2019 1289 pdf Ўқиш режими + -

Мақола “Ҳаж — 2019” мавсумида Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари ҳаж ибодатини юқори даражада ташкил этадиган биринчи бешталик давлатлар қаторидан жой олгани, Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон илк бора ушбу рўйхатга киритилгани ҳақидаги хушхабар билан бошланади. Бу ҳақда

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беради.

Бундай юксак эътироф замирида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар, диний-маърифий соҳада олиб борилётган эзгу ташаббуслар ётгани алоҳида таъкидланади. Ҳамда мазкур сафар бевосита Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги билан Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ўзаро келишув асосида, тизимли ва тартибли равишда ташкил этилаётгани ҳам муваффақият ва ютуқларнинг асосий гарови бўлаётгани келтирилади.

Мақолада бу йил “Ҳаж-2019” мавсумида зиёратчилар учун хизматлар сифати оширилиб, нархлар арзонлаштирилгани, бу ўз навбатида, Ўзбекистонда халқни рози қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сиёсатнинг самараси экани айтилади.

Шунингдек, мақолада ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш масалалари йилдан-йилга такомиллашиб бораётгани, айниқса, ҳаж сафарига отланганлар Ватанда бўлиб турган пайтларидаёқ ўзларини улуғ ибодатга ҳам маънан, ҳам руҳан тайёрлаб, хайрли ташаббуслар билан чиқишаётгани, ўз ихтиёрлари билан ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар, кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам кўрсатаётганлари зикр қилинади.

Мақолада ўзбекистонлик ҳожилар давлат кўмагини ҳар қадамда ҳис этаётгани, ҳаж амалларини тўлиқ бажаришлари учун зарур барча шарт-шароит муҳайё қилингани, уларга ўзбекистонлик 35 нафар кишидан иборат ишчи гуруҳи, 140 нафар гуруҳ раҳбари, 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз яқиндан кўмак беришаётганидан жуда мамнун эканликлари алоҳида қайд этилади.

Мақола сўнгида тараққиётнинг янги даврида давлат раҳбари томонидан динимиз арконларини адо этиш учун улкан шарт-шароитлар яратиб берилаётгани халқимизга бўлган ғамхўрликнинг ёрқин намунаси экани, Ҳожилар мана шундай юксак эътиборга мос равишда ҳаж ибодатини адо этиб, Ватанга қайтгач, шахсий ҳаётда, ижтимоий фаолиятда бошқаларга ибрат ва намуна кўрсатиши, бор куч-ғайратларини савоб ишларга сарфлаши, эзгу амаллар ва хайрли ишларда пешқадам бўлишлари келтирилади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
15 февраль куни Мисрнинг ПортСаид вилоятида Халқаро Қуръон мусобақасининг тўртинчи босқичи бошланди.Al Shuruk вебсайтининг хабар беришича, Қуръон ёдлаш мусобақаси давоми...

933 14:30 / 16.02.2021
Япониянинг Тиба префектурасида илк мобиль масжид пайдо бўлди, у Канто ҳудуди мусулмонларига жамоа бўлиб намоз ўқиш имконини яратди. Уни яратиш ғояси 2020 йилда давоми...

2948 10:36 / 12.10.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Дарҳақиқат, Биз Одам фарзандларини азиз ва мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга отулов ва кемаларга миндириб қўйдик давоми...

1746 12:31 / 05.06.2021
Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг китоб мутолаасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида мамлакатимизда китобхонлик маданияти шаклланиб, давоми...

2726 11:05 / 14.09.2019
Аудиолар

121307 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42815 14:35 / 11.08.2021