1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаром нарсаларнинг савдоси ҳаромдир

09:10 / 14.08.2019 1278 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 – Савдода ҳаром қилинган ишлардан бири шариатда ҳаром қилинган нарсаларнинг савдосидир.

Ислом шариатида қиймати йўқ ёки ҳаром дейилган нарсаларнинг савдоси билан шуғулланиш мутлақо мумкин эмас. Умуман, савдо билан шуғулланмоқчи бўлган одам дастлаб бу борадаги ҳалол-ҳаромни, мумкин ва мумкин бўлмаган нарсаларни, бу борадаги тижорат одобларини яхшилаб ўрганиб олиши шарт. Шундан кейингина яхши ният билан иш бошлайди.

Яхши ният ва аллоҳнинг зикри

– Савдо одобларидан бири ниятни яхшилаш ва Аллоҳ таолони зикр қилишдир. 

Исломда ҳар бир нарса ниятга боғлиқ экани маълум ва машҳур. Шунинг учун ҳам ҳаётнинг барча соҳаларида бўлгани каби тижоратда ҳам яхши ният шартдир. Ҳалол касб қилиш, топгани ўзига насиб қилиши, топганини яхшиликка сарфлаш, хайр-эҳсон қилиш каби яхши ниятлар қилинса, ишда ва молда барака бўлади.

Аллоҳ таолонинг зикри ибодатдир, шу билан бирга, ёмонликдан тўсувчи ва яхшиликка ундовчи кучли омилдир. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг баъзи ҳадисларида бозорга кирганда Аллоҳ таолонинг зикрини қилишга ундаганлар.

Савдогар ўзига ва оиласига ҳалол ризқ топиш ниятида бўлиши керак. Шу билан бирга, ўзидан ортиб қолганини муҳтожларга эҳсон қилиш, савобли ишларга сарфлашни мақсад қилиши лозим. Афсуски, баъзи ҳолатларда ана шундай яхши ниятлар қилиш ҳақида мулоҳаза қилинмайди. Янги иш бошлаб, дўкони олдида турган савдогарни танишлари табриклаб, «Муборак бўлсин, янги иш бошлабсиз-да», дейилса, «Ҳа, бир-иккитаси жиғимга теккан эди, ўшаларни синдиришни ният қилиб турибман», дейдиганлар ҳам йўқ эмас.

“Бозор ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Исломда устоз ва мураббийларга эҳтиром беқиёсдир. Муаллимлик, мураббийлик ва устозлик мартабаси буюк шарафдир. Зеро, башариятнинг энг афзал вакиллари давоми...

2227 11:45 / 27.09.2019
Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади .Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва .Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин,, деб дуо давоми...

2808 07:00 / 16.01.2019
Университетда профессорўқитувчи талабаларга шундай савол берди Барча мавжудот Худо томонидан яратилганмиБир талаба дадил туриб жавоб берди Ҳа, Худо томонидан давоми...

5853 20:00 / 14.12.2018
Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг.Демак, Аллоҳ таолонинг мағфирати ва давоми...

5427 09:30 / 22.04.2019
Аудиолар

121671 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43119 14:35 / 11.08.2021