1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фитнадан узоқ бўл!

07:00 / 16.01.2019 2797 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Хорижа Ашжаийдан ривоят қилинади: «Усмон розияллоҳу анҳу ўлдирилгач, мен ҳам фитнага аралашиб қолай дедим ва «Аллоҳим, менга ҳақ ишни кўрсатгин», деб дуо қилдим.

Бир куни тушимда дунё ва охират ўртасидаги деворни кўрдим. Девордан ошиб ўтсам, бир жамоа келиб, «Биз фаришталармиз», дейишди. Мен: «Шаҳид бўлганлар қаерда?» деб сўрадим. Улар: «Бир неча даража кўтарил», дейишди. Бир даража юқорилиб, иккинчисига келсам, у ерда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Иброҳим алайҳиссалом бор эканлар. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳим алайҳиссаломга: «Умматим учун истиғфор айтинг», дер эдилар. Иброҳим алайҳиссалом: «Сиз уларнинг сиздан кейин нима қилганларини билмайсизми? Улар бир-бирининг қонини оқизишди, имомларини ўлдиришди. Қанийди улар дўстим Саъд каби иш тутган бўлишса», деди.

Уйғониб, кўрган тушимни Саъдга айтиб бердим. У жуда хурсанд бўлди ва: «Иброҳим алайҳиссаломга дўст бўлмаган одам зиёнга учрайди», деди. «Сиз қайси тоифадансиз?» деб сўрадим. «Мен уларнинг бирортаси билан эмасман», деди. «Мен нима қилай» дедим. «Қўйларинг борми?» деб сўради. «Йўқ» десам, «Қўй сотиб олгинда, фитна йўқолгунча узоқроқда бўл», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суннат уйқу.Қуёш кўтарилиб то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги уйқу. У .қайлула, дейилади. Қайлула ақлга қувват бўлади.Бидъат уйқу.Пешин намози вақтида давоми...

3612 15:55 / 14.03.2020
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари. Маълумки, жаннатда эркаклар учун ҳурлар ваъда қилинган. Саволим шундан иборатки, аёлларга ҳукм қандай, эркак ва аёл эрхотин давоми...

17367 17:00 / 14.12.2018
Жаъфарнинг кимлигини биласизми У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сен менга яратилишинг жиҳатидан ҳам, хулқинг жиҳатидан ҳам ўхшайсан,, деганлар. У жуда давоми...

2708 15:00 / 04.07.2022
Абдурраҳмон ибн Маҳдийдан ривоят қилинади .Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ вафот этаётганида ёнида эдим. Аҳволи оғирлашгач, йиғлай бошлади. Бир киши унга .Эй Абу давоми...

1726 08:50 / 03.09.2019