1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳожиларнинг ғусл қилиши суннат бўлган ўнта амал

19:30 / 05.08.2019 1604 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳожилар ҳаж қилиш жараёнида ғусл қилишлари суннат бўлган ўринлари ўнта бўлиб, бунга ҳожилар амал қилишлари керак бўлади. Улар оддий покланиш – чўмилиш бўлиб, фарз ёки вожиб амаллар ҳисобланмайди. Бироқ, савоблар ортиши учун бунга амал қилмоқ мақбул амаллардандир:

1) Ҳожилар эҳром боғлашларидан аввал ғусл қилмоқлари суннатдир.

2) Маккаи мукаррамага киришдан аввал ғусл қилмоқ суннатдир.

3) Арафот майдонида туришда ғусл қилмоқ суннатдир.

4) Муздалифа тоғи ҳудудида туришда ғусл қилмоқ суннатдир.

5) Зиёрат тавофини қилмоқ учун ғусл қилмоқ суннатдир.

6) Катта шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

7) Кейинги куни шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

8) Учинчи куни шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

9) Садр тавофини қилмоқ учун ғусл қилмоқ суннатдир.

10) Мадинага кириш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

Бу вақтларда ғусл қилмоқнинг суннат эканлиги ҳадиси шарифлар орқали маълум бўлган. Ҳанафийликнинг «Баҳр ар-роиқ», «Радд ал-муҳтор», «Канз ад-дақоиқ», «ал-Баҳр ал-амийқ», «Минҳат ал-Холиқ» каби фиқҳий манбаларида бу ҳақида қайд қилинган. Муҳаммад Юсуф ал-Баннурийнинг «Маориф ас-сунан» асарининг олтинчи жилдида ҳам бу ҳақида сўз юритилган.


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло бизга ато этган ҳайит байрамларимиз ҳақида ўйлаб кўрганмизми Ушбу байрамларда ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақ пайғамбар давоми...

4196 08:00 / 02.05.2022
Савдогар киши шубҳали нарсалардан йироқда бўлиши жуда ҳам зарур. Тижоратда кўп учраб турадиган шубҳали, ноаниқ, аслини билиб бўлмайдиган, шунинг билан бирга, давоми...

2306 17:00 / 05.01.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида ва ҳадисларида ҳам исроф қаттиқ қораланган. Ушбу ўринда баъзи ҳадиси шарифларни эътиборингизга ҳавола давоми...

2549 19:07 / 01.12.2018
Сафвон ибн Амрдан ривоят қилинади .Язид ибн Ҳусайн Сукуний Ҳимс шаҳрига волий бўлганда Язид ибн Майсарага шундай мактуб йўллади .Эй Абу Юсуф, бу султондан давоми...

1526 07:10 / 03.06.2019