1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳаж сафарига кетаётганлар билан мулоқот

09:00 / 03.08.2019 1552 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия Арабистони Подшоҳининг меҳмони сифатида танланган зиёратчиларни қутлаб, ушбу сафарга энг муносиб уламолар, илм-фан соҳасининг етук намояндалари танлаб олинганини алоҳида таъкидлади. Муборак сафарга подшоҳнинг меҳмони сифатида бориш шараф экани, бутун умрини Ислом дини ривожи, мўмин-мусулмонлар хизмати ва илму ирфон тарқатишга сарфлаган кишиларнинг илтифотга муносиб кўрилганини Шайх ҳазратлари алоҳида қайд этди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Абдуҳаким қори Матқулов меҳмон сифатида кетаётган уламоларни сафар мобайнида уюштириладиган анжуманлар, маърифий тадбирлар ва мулоқотларда фаол қатнашишни билдирди. Шунингдек, суҳбат давомида юртимизда сўнгги йилларда Ислом дини ривожи йўлида қилинаётган хайрли ишлар тўғрисида маълумотлар тақдим этишни қўшимча қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Котибияти мудири Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов мезбонлар томонидан тақдим этиладиган сафар дастурига амал қилиш, сафар давомида юзага келадиган масалаларни маслаҳатлашган ҳолда ҳал этиш ва ташкилий ишлар билан боғлиқ масалаларни баён этди.

Шунингдек, бу йилги меҳмонлар сафида Муҳаммад Шариф домла Жуманов, Исмоилжон домла Ҳамроқулов, Абдумалик домла Мамадалиев ва Абдували домла Исажонов каби устозларнинг борлиги барчамизни мамнун этмоқда.

Аллоҳ таоло меҳмонларнинг ҳажларини мабрур айласин!


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Индонезия Қорилар ва Қуръони каримни ёд олувчилар уюшмасининг маълум қилишича, мамлакатда шу кун ҳолатига кўра 23000 та Қуръони каримни таълим берувчи марказ давоми...

1412 11:30 / 19.06.2019
Мамлакатимиз зиёратчилари Маккаи мукаррамага етиб келгач, замонавий ва барча қулайликларга эга бўлган .Рошидия,, .Аброж Дана,, .Лаба Дарна, ва .Руба алҲижаз, давоми...

963 13:53 / 10.06.2023
Бандаларини Ўзининг розилиги йўлида мусобақалашишга чақирган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ҳамду саноларимиз бўлсин Роббининг буйруқларини умматига омонат ила давоми...

718 23:19 / 09.06.2023
Куни кеча .Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқовқат маҳсулотлари, кийимкечаклар ва давоми...

2435 11:40 / 13.11.2018
Аудиолар

120790 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42358 14:35 / 11.08.2021