1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Hilol» журналининг навбатдаги учинчи сони сотувда

16:00 / 21.06.2019 1329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг белгиларидан биридир.

Берилган неъматларга шукр қилиш фақат Аллоҳ таолони таниш, У яхши кўрадиган нарсаларни билиш билан камолига етади. Парвардигорини яхши танимаган банда Унинг неъматлари қадрига ҳам етмайди. Зеро, шукрнинг маъноси Аллоҳ неъматларини Ўзи яхши кўрадиган ва рози бўладиган жойларга ишлатишдир. Бунинг акси куфроналик, яъни неъматларни тарк этиш ёки Аллоҳ ёмон кўрадиган ерларда фойдаланиш бўлади.

Ҳурматли журналхон, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бошлаган илмий-маърифий ишларнинг узвий давоми саналган «Hilol-nashr» нашриёт-матбаа мажмуаси муассислигида «Hilol» диний-маърифий, ижтимоий-адабий журналининг шаввол ойига бағишланган навбатдаги учинчи сони чоп этилди. Журналнинг бу сони шукр ва унинг фазлига бағишланади.

Шаввол ойига бағишланган журналнинг учинчи сонида «Тафсир», «Ҳикмат», «Ҳадис шарҳи», «Нукта» «Яхшиликка чорлаш», «Фиқҳ», «Ҳилол меҳмони», «Саҳобалар ҳаёти», «Адабиёт», «Синоат», «Одоб», «Муслималар саҳифаси», «Сиздан мактуб» каби ўндан ортиқ рукнлар ва мусулмонлар ҳаётига оид кўплаб қизиқарли мақолалар эълон қилинган.

Жумладан, «Тарбия» рукни остида «Чиройли ҳулққа илк қадам», «Синоат» рукнида «Ашаддий ёлғончини танийсизми?», «Муслималар саҳифаси» рукни остида эса «Қиз фарзанд улуғ насибадир» сарлавҳали ҳаётимиз учун ибратли ва қизиқарли мақолалар ўрин олган.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
520. Ҳумайд ибн Абдурраҳмон айтади.Бану Саъддан учтаси менга ҳадис айтишди. Ҳаммаси ҳам оталаридан ривоят қилишади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада давоми...

4739 01:32 / 12.05.2017
Ҳақиқатда одамларнинг хулқ атворлари учун энг хатарли нарса бу мана шу дунё, унинг матоҳи ва жозибали нарсаларидир. Дунё ўзидаги зеб зийнатлари, аёллар, болалар, давоми...

4790 20:45 / 18.03.2019
Ҳазрат Алишер Навоий ижоди билан ўқувчилик йилларимизда танишган эдим. Бироқ Навоийни тушуниш, унинг бетакрор истеъдоди қирраларини англаш жуда қийин эди. давоми...

2820 15:15 / 09.02.2019
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, давоми...

2025 13:05 / 21.11.2019