1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Унинг мислини келтира олмаслар...

16:00 / 13.06.2019 1808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло биз мусулмонларга Исломни неъмат, Ўзининг энг маҳбуб пайғамбари – Муҳаммад алайҳисаломни пайғамбар қилиб юборди ҳамда у зотга Ўзининг энг афзал китоби – Қуръони каримни нозил этди. Бу неъматлар шарофати билан биз қиёмат куни бошқа умматлар учун гувоҳлик берадиган ўрта уммат даражасига кўтарилдик.

Исломни то қиётматгача келадиган умматлари учун гўзал бир дин сифатида етказган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун тўртта буюк меросни қолдирдилар:

1. Қуръони карим;

2. Қуръони каримнинг баёни бўлган суннат ва сийрат;

3. Рисолат (Қуръони карим ва суннат асосида барпо этилган шариат);

4. Саҳобалардан бошлаб, то бугунги кунгача ушбу рисолат асосида яшаётган уммат.

Расулуллоҳ алайҳиссаломдан қолган тўрт меросдан энг буюги – Қуръони карим айни пайтда у зотга берилган улкан мўъжиза ҳамдир! Зеро, Аллоҳ таоло барча пайғамбар алайҳимус саломларга уларнинг ҳақ пайғамбар эканини исботлаш учун мўъжизалар берган. Аммо аввал ўтган пайғамбарларга берилган мўъжизалар ҳиссий бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга берилган мўъжиза эса бошқа биронта пайғамбарга берилмаган. Бу мўъжиза замонлар ўтса ҳам боқий туради!

Қуръони карим ўша пайтда араблар орасида донг таратган фасоҳат, балоғат, баён, адабиёт ва шеърият каби йўналишларни ўзида мужассамлаб, шу жиҳати билан жоҳилият арабларини беллашувга чақирди. Дастлаб худди Қуръони карим каби бир китоб келтиришга чақирди. Улар ожиз қолишди. Сўнг уларни ўнта сура келтиришга чақирди, улар бунга ҳам ожизлик қилишди. Ҳеч бўлмаса Қуръонга мислича бир сура келтириш буюрилганида, улар мағлубиятни тан олишди. Бу ҳақида Қуръонда бундай дейилади:

«Айтинг: Қасамки, агар инсу жин ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар-да, унинг мислини келтира олмаслар» (Исро сураси, 88-оят).

Аллоҳ таоло бу беллашувга муддат қўймади. Қиёматгача ҳаракат қилса ҳам ҳеч ким Қуръонга ўхшаш бирорта оятни келтира олмайди.

Олам бу китоб олдида ҳануз ожизлигича қолмоқда. Баъзилар унинг бадииятини ва ундаги юксак гўзал баённи эътироф этишса, яна баъзилар шаръий ҳукмларнинг ҳар замон ва ҳар макон учун мутаносиблиги олдида лол қолишмоқда. Яна бошқалар эса унинг бугунги кундаги илмий мўъжизалари олдида ҳайратларини яшира олишмаяпти.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар .Ким оила аҳлига Ашуро кунида озиқовқат, кийимкечак ва давоми...

1358 11:56 / 27.07.2023
СаволБарча ўзбек хонадонларида таомдан кейин дуолар ўқилиб, юзга фотиҳа тортилади. Исломда айни шу дуонинг аҳамияти қандай Ва бу ўринда ўқиладиган махсус дуолар давоми...

3494 13:30 / 02.03.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳар доим Эй Аллоҳ, менга Сенинг йўлингда шаҳодат топишимни насиб эт ва ўлимимни Расулингнинг шаҳрида қилгинrdquo деб дуо қилар давоми...

4123 07:45 / 14.03.2019
Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади .Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар давоми...

1170 08:00 / 04.11.2020
Аудиолар

121666 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43116 14:35 / 11.08.2021