1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Чумоли мўъжизаси

08:10 / 02.06.2019 3706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олимларнинг тадқиқот олиб боришларича, чумоли ўзига керакли бўлган дон ва уруғларни ер остига тўплаб, жамғарганидан кейин уни иккига бўлиб қўяди. Чунки дон ва уруғлик иккига бўлиб қўйилса, ҳар қанча ер унумдор бўлмасин, у ўсиб чиқмайди. Лекин чумоли кашнич донини тўрт бўлакка бўлганини кўргач, олимлар таажжубга тушишди. Бу хусусда керакли тадқиқот олиб борилгач қуйидагини кашф қилдилар. Кашнич дони агар иккига бўлинса ҳам ўсиб чиқаверар экан. Лекин тўрт бўлакка бўлинса ўсиб чиқмас экан. Чумолига бу нарсани таълим берган Аллоҳ таоло ҳар қандай айбу нуқсонлардан покдир.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

У: «Бизнинг Роббимиз ҳар нарсага ўз яратилишини берган ҳамда уни ҳидоятга солган Зотдир», деди. (Тоҳа сураси, 50 оят)

Роббимиз шундай зотки, у ҳар нарсага, кўзга кўринмас ҳужайрага ҳам кўз нури етмас улкан мавжудотларга ҳам ўзига хос яратилиш — хилқат берган. Ҳаммаси ўзига хос, бир-бирига ўхшамайди. Ҳар бири ўзича бир олам. Ҳар бир зарра ўташ учун ҳаракат қилади. Ҳар бир ҳужайра вазифасини ўзига буюрилгани янглиғ тўғри адо этади. Шунингдек, осмоналар ҳам, ер ҳам, тоғу тош, дарё-денгизлар ҳам вазифаларини тўкис адо этади. Уларни бу ишга Аллоҳ ҳидоят қилган, йўллаган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолодан қўрқувчи аёл Аллоҳга ва эрига астойдил итоат қилиши, розилигини қозонишга жидду жаҳд билан ҳаракат қилиши лозим. Зеро, эр аёлнинг жаннати ёки давоми...

4792 09:40 / 27.03.2019
Бугун ҳаммамиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб кетдик. Деярли кўп нарса, у қимматми ёки арзон, аҳамиятлими ёки аҳамиятсиз, нодирми ёки сероб, ҳамма нарса давоми...

2000 19:00 / 22.03.2020
Динимизда таомланиш, ичимлик ичиш одоби борасида набавий кўрсатмалар келган. Мусулмон киши бу одобларни ўрганиб, амал қилиши лозим. Ушбу кўрсатмалар мусулмон давоми...

1353 11:14 / 23.02.2021
Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Динда билимдон, фақиҳ бўлгандан сўнг, туш илмини ўрганса, зарари йўқ. Бу яхши илм. Дарҳақиқат, Аллоҳ таборака ва таоло Юсуф давоми...

2871 15:00 / 25.01.2021