1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

10:00 / 28.05.2019 2447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожиб?

Жавоб: Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етган-етмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, зиммаларига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Шунингдек, моли нисобга етган мусулмон эркак ўзи ва балоғатга етмаган, нисоб эгаси бўлмаган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб бўлади. Аёл киши ёки балоғатга етган болалар нисоб эгаси бўлишса, зиммаларига фитр садақаси вожибдир, нисоб эгаси бўлмаса, вожиб эмас.

Фитр садақасини бериш яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларида ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли нарсалардан ташқари ўсмаса-да, нисобга етарли мол-мулкка эга бўлган ҳур кишининг зиммасига вожиб бўлади. Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир.

Савол: Фитр садақаси беришдаги нисобнинг меъёри қанча?

Жавоб: 1) Фақат тилласи ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 85 граммга етса;

2) фақат кумуши ҳамда ундан ясалган буюмлари (танга, идиш-товоқ, тақинчоқлар ва совға буюмлари каби нарсалари) 595 граммга етса;

3) юқоридагилардан бошқа мол-мулки борлар, яъни ҳожати аслиясидан (яшаб турган уйи, қиш-ёзда киядиган кийими, кундалик юмушларига керак бўладиган уй-рўзғор буюмлари каби эҳтиёжига керакли бўлган нарсалардан) ортиқча мол-мулкнинг қиймати нисобга етса;

4) озгина тилласи, кумуши, мол-мулки борлар барчасини қўшганда қиймати нисобга етса;

Фитр садақасида аслий ҳожатидан ташқари мол-мулкнинг нисобга етишида закотдаги каби ўсувчи бўлиши шарт эмас. Тижорат моли қандай мол бўлмасин, унинг қиймати кумуш ёки тилланинг нисобига етса, ундан закот вожиб бўлади. Мол эгаси тилла-кумушнинг нисобидан қай бири фақир-мискинларга манфаатли бўлса, фақирлар ҳаққининг эҳтиётини олиб, тижорат молини ўша нисоб билан белгилайди.

Савол: Фитр садақаси қачон берилади?

Жавоб: Фитр садақасига қодир бўлганлар молларидан бериладиган фитр садақасини ийд намозига чиқишдан аввал ажратиш мустаҳаб эканига барча уламолар иттифоқ қилишган. Лекин қанча муддат аввал бериш борасида турли фикрлар айтилган:

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Бир-икки йиллигини аввалдан бериб қўйса ҳам адо бўлаверади», дейдилар. Ҳанбалийлар: «Намоздан бир-икки кун аввал бериш мумкин», дейишади. Шофеъийлар: «Рамазон кирганидан кейин адо қилинса бўлади», дейишади. Лекин ийд намозигача адо қилмаган бўлса, зиммасидан соқит бўлмагани боис умрининг охиригача қайсидир кунда бериб қўйса ҳам, бўйнидан соқит бўлади.

Шунингдек, бир неча йил фитр садақасини бериш вожиб эканини билмаганлар билганларидан сўнг барча қолдирган йиллари учун бериб фитр садақаларини адо қилса, бўйинларидан соқит бўлади, вожибни бажарган бўладилар.

Савол: Закот ва фитр садақаси нисоблари ўртасида фарқ борми?

Жавоб: Фарқ бор. Закот беришда мол:

1. Тилла ё кумуш бўлиши керак.

2. Тижорат моли бўлиши керак (ҳар қандай тижорат моли бўлса ҳам).

3. Йилнинг кўпроқ қисмида яйловларда ўтловчи чорва ҳайвонлари: туя, мол, қўй, эчки бўлиши керак.

4. Ўсувчи бўлиши керак.

5. Қамарий бир йил ўтган бўлиши керак.

6. Аслий ҳожатидан ташқари бўлиши керак.

Фитр садақасида мол:

1. Аслий ҳожатидан ташқари, нисобга етган мол-мулки бўлиши шарт.

2. Тижорат ниятида бўлиши шарт эмас.

3. Ўсувчи бўлиши шарт эмас.

4. Бир йил тўлиши шарт эмас.

Фитр садақасини берувчи:

1. Мусулмон бўлиши керак.

2. Ҳур бўлиши керак (қулнинг номидан ҳам берилади).

3. Балоғатга етган бўлиши керак (нисоб эгаси балоғатга етмаган фарзандлари номидан ҳам беради, балоғатга етмаган нисоб эгаси бўлган бола номидан ҳам берилади).

4. Оқил бўлиши лозим (мажнун нисоб эгаси бўлса, валийлари унинг номидан ҳам берадилар).

5. Нисоб эгаси бўлиши керак.

«Мўминнинг қалқони» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхши бир инсон намоздан кейин фойдаланишим учун қимматбаҳо тасбеҳ совға қилди. Унга ташаккур айтиб совғани қабул қилдим. Сўнг уйга бориб, мен ҳам уни неварамга давоми...

3815 17:00 / 23.08.2021
Абу Умома розияллоҳу анҳу айтадилар .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат куни ўз соҳибларига шафоатчи бўладиrdquo давоми...

2373 20:10 / 20.05.2019
Тириклик ва ўлим фитнасининг маъноси нимаТириклик фитнаси .Инсон ҳаёти мобайнида йўлиқадиган дунё, шаҳватлар ва жаҳолатлари билан фитналаниши, синалишидир. давоми...

1999 17:00 / 16.05.2022
Кўп вақтдан буён келмай юрган Асмаъий бир куни Ҳорун арРашиднинг ҳузурига кирди. Ҳорун унга .Ёнимдан кетганингдан кейин аҳволинг қалай бўлди, деди. У .Ер менга давоми...

1351 07:10 / 10.08.2019