1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ифтор пайтидаги дуо

19:00 / 30.04.2020 3918 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар: 

«Заҳабаз зомау вабталлатил уруқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ»(«Гуноҳ кетди, томирлар ҳўлланди ва иншааллоҳ, ажр собит бўлди»), дер эдилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ифтор пайтида қилинган дуо тўсиқсиз қабул бўлиши маълум ва машҳур. Ушбу ва ундан кейин келадиган ривоятлардаги дуолар оғиз очишда ўқиладиган дуоларидир. Улардан бирини ёдлаб олиб, оғиз очиш пайтида ўқишга одатланилса, жуда ҳам яхши бўлади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ифтор қилсалар:

«Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дер эдилар».

Абу Довуд ва Тобароний ривоят қилганлар.

Тобаронийнинг лафзида:

«Бисмиллаҳ. Аллоҳумма! Лака сумту ва ъалаа ризқика афторту» («Бисмиллаҳ. Аллоҳим, Сен учун рўза тутдим ва Сен берган ризқ ила ифтор қилдим»), дейилган.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Муъозникида ифтор қилдилар-да ва сўнгра: 

«Афторо ъиндакум ас-соимуун ва акала тоъамакумул-аброру ва соллат ъалайкумул малааика» («Ҳузурингизда рўзадорлар ифтор қилдилар, таомингизни яхшилар едилар ва фаришталар сизга саловот айтдилар»), дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Шарҳ: Араб ўлкаларида Рамазондан бошқа пайтларда ҳам меҳмондорчиликнинг охирида юқорида зикр қилинган дуони ўқишга одатланишган.

Ушбу ҳадисдан аҳли фазлларни чақириб, ифтор қилиш марғуб эканлиги келиб чиқади. Чунки ансорийларнинг Авс қабиласи улуғи Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаларни ифторга чақиришлари шунга далолат қилади. Шу билан бирга, бировнинг зиёфатида бўлган шахс унинг ҳаққига дуо қилиши кераклиги ҳам келиб чиқади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир юртда акаука яшарди. Ака ибодатда, ука эса тўғри йўлдан озган эди. Бир куни ака умрининг ибодатда ўтказган йиллари ҳақида ўйлаб ўтириб, қилган тоатибодатлари давоми...

1345 08:00 / 17.08.2020
Иброҳим Сукуний айтади .Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳнинг мавлолари билан Сулаймоннинг мавлолари ўртасида низо чиқди. Сулаймон буни Умар ибн Абдулазизга давоми...

1893 08:00 / 19.12.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади.Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан рўзадорнинг қучоқлаши ҳақида сўради. Унга рухсат бердилар. Бошқа давоми...

1270 17:00 / 21.05.2020
СаволАссалому алайкум, мен сизга ушр тўғрисида қуйидагича савол бермоқчиман1савол Баъзан киши ерни нақд пулга сотиб олиб, деҳқончилик қилиши мумкин. Бу ҳолатда давоми...

2728 14:35 / 23.02.2020