1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шак куни

15:00 / 28.04.2019 4433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Шак куни» деб, мусулмон ҳоким ҳузурида аниқ илм собит бўлмай, айни кўришда ихтилоф бўлиб, Шаъбоннинг ўттизинчи кунига ўтилган кундир. Яъни Рамазон ҳилолини кўришда шак ҳосил бўлиб, Шаъбонни тўлиқ ўттиз кун қилишга қарор бўлганидаги ўттизинчи кундир.

Сила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Аммор ибн Ёсирнинг ҳузурида эдик. Ўтда пиширилган қўй келтирилди. Бас, у: 

«Енглар», деди. Қавмдан баъзилар ортга сурилиб: 

«Мен рўзадорман», деди. 

Шунда Аммор (розияллоҳу анҳу): 

«Одамлар шак қилган куни ким рўза тутса, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламга осий бўлибди», деди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. Бухорий таълиқ ила ривоят қилган.

Шарҳ: Абул Қосим Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг куняларидир.

Ушбу ривоятга биноан, шак куни рўза тутиш мумкин эмас, деб ҳисобланади. Бунга ҳам Шаъбон ойи охирида рўза тутишдан ман қилиш сабаблари боисдир. Шак бўлиб тургани устига баъзи бир кишилар рўза тутиб олса, қолганларнинг шаклари яна ҳам кучайиши, орада турли тушунмовчиликлар, гап-сўзлар ва, ҳатто уруш-жанжаллар ҳам келиб чиқиши мумкин. Шунинг учун мусулмонлар бирлиги ва иттифоқини сақлаш мақсадида ҳеч ким рўза тутмаса, яхши бўлади. Эртасидан, Рамазоннинг биринчи куни шу кун, деган жазм билан барча баробар рўза тутаверади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаммод ибн Салама айтади .Қачон Сулаймон ибн Таймийнинг олдига Аллоҳга тоат қилинадиган пайтда борсак, албатта тоат қилаётган бўларди. Қачон намоз пайтида борсак, давоми...

1201 08:00 / 19.02.2021
Шузабдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз Ироқдаги баъзи ишларга Солиҳ ибн Абдурраҳмон ва унинг бир шеригини волий қилиб тайинлаган эди. Бир куни иккови Умар давоми...

1607 07:10 / 18.07.2019
Имом Ибн Қаййум .Жавабул кафий лиман саъала ан даваиш шафий, китобида қуйидагиларни айтган .Фикрларнинг энг олийси, энг буюги ва энг манфаатлиси Аллоҳ ва охират давоми...

2604 20:30 / 24.01.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, агар гуноҳ давоми...

1561 19:00 / 08.01.2022