1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қиёмат арафасида...

17:40 / 16.04.2019 8552 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи сур чалиниши яқинлашганда, Аллоҳ таоло ипакдан ҳам мулойимроқ бўлган ёқимли шабада юборади. Ўша шабада қалбида заррача иймони бор кишига етиб бориб, унинг руҳини қабз қилади. Чунки қиёмат фақат инсонларнинг энг ёмонлари устида қоим бўлади.

Кейин Аллоҳ таоло Исрофил алайҳиссаломга биринчи сурни чалишни амр қилади. Шундан кейин Ер юзидаги барча тирик жон вафот этиб ерга йиқилади. Дунё шу ҳолатда қирқ йил туради. Барча нарса тупроқ остида бўлади. Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилади:

«(Эй, Муҳаммад!) Улар Сиздан тоғлар (қиёматда нима бўлиши) ҳақида сўрасалар, бас, айтинг: “Парвардигорим уларни (чанг-тўзон каби) сочиб юборур».

«Сўнгра (Ерни) теп-текис қилиб қўяр».

«Унда на эгрилик (пастлик) ва на баландликни кўрасиз» (Тоҳа сураси, 105–107-оятлар).

Аллоҳ таоло бошқа оятларда бундай деб марҳамат қилган:

«Бу Ер бошқа Ерга ва осмонлар (ўзга осмонларга) алмаштириладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва ғолиб Аллоҳга рўбарў бўладиган Кунда (қиёматда интиқом олувчи)дир» (Иброҳим сураси, 48-оят).

Дунёда ҳеч ким қолмаганида, бу Ер бошқа Ерга ва осмонлар (ўзга осмонларга) алмаштириладиган Кунда Аллоҳ таоло (Ўзи билиб турса-да): «Эй ўлим фариштаси, халқлардан ким қолди?» деб сўрайди. Инсонлар вафот этган, жинлар вафот этган, фаришталар вафот этган бўлади.

Аллоҳ таолонинг:

“Ҳар бир жон ўлим (аччиғи)ни тотувчидир” (Оли Имрон сураси, 185-оят) ояти нозил бўлганида, фаришталар «Биз нафслар эмасмиз, балки покиза руҳлармиз» деган эканлар. Шунда Аллоҳ таолонинг:

«(Ер) юзидаги барча мавжудот фонийдир» (Ар-Роҳман сураси, 26) ояти нозил бўлган. Шунда фаришталар: «Биз Ер аҳли эмасмиз. Биз осмонда яшовчилармиз» дейишган экан. Кейин Аллоҳ таолонинг:

«Унинг «юзи»дан бошқа барча нарса ҳалок бўлувчидир. Ҳукм Уникидир ва (барчангиз) Унинг ҳузуригагина қайтарилурсиз» (Қосос сураси, 88) ояти нозил бўлганда, фаришталар Аллоҳга сажда қилган ҳолларида йиқилдилар ва «Боқийлик ёлғиз Уники бўлган Зот Покдир!» дедилар. Натижада фаришталар ҳам вафот этдилар. Ер юзидаги инсонлар, қушлар, осмондаги фаришталар ва барча жонзотлар вафот этдилар. Фақат Аллоҳ ва Унинг Ўзи хоҳлаган бандалари қолди.

Аллоҳ таоло (Ўзи билиб турса-да) ўлим фариштасидан: «Эй ўлим фариштаси, халқлардан ким қолди?» деб сўрайди». Ўлим фариштаси: «Эй Раббим, фақат Жаброил, Микоил, Исрофил ва заиф, ожиз банданг бўлмиш мен ҳузурингдаман» дейди. Аллоҳ таоло ўлим фариштасига: «Ҳой ўлим фариштаси, Жаброилнинг руҳини қабз қил!» деб амр қилади. У Жаброилнинг руҳини қабз қилади. 

Аллоҳ таоло (Ўзи билиб турса-да) ўлим фариштасидан: «Эй ўлим фариштаси, халқлардан ким қолди?» деб сўрайди». Ўлим фариштаси: «Эй Раббим, фақат Микоил, Исрофил ва заиф, ожиз банданг бўлмиш мен ҳузурингдаман» дейди. Аллоҳ таоло ўлим фариштасига: «Ҳой ўлим фариштаси, Микоилнинг руҳини қабз қил!» деб амр қилади. У Микоилнинг руҳини қабз қилади. 

Аллоҳ таоло ўлим фариштасига: «Ҳой ўлим фариштаси, Исрофилнинг руҳини қабз қил!» деб амр қилади. У Исрофилнинг руҳини қабз қилади.

Кейин Жаббор жалла жалалуҳу (Ўзи билиб турса-да) ўлим фариштасидан: «Эй ўлим фариштаси, халқлардан ким қолди?»  деб сўрайди». Ўлим фариштаси: «Бандаларингдан фақат заиф, ожиз банданг бўлмиш мен қолдим. Ҳузурингдаман» дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга: «Вафот эт, ҳой ўлим фариштаси!» деб амр қилади. Ўлим фариштаси вафот этади. Вафот этаётган чоғида ўлим аччиғини тотади ва: «Иззатинг ва Жалолингга қасамки, агар ўлим мастлиги шунақа аччиқ ва оғир бўлишини билганимда, бандаларнинг жонларини олишни менга топширмаслигингни Сендан сўраган ва бу гапим учун афв этишингни ўтинган бўлардим» дейди. Шундай қилиб ўлим фариштаси ҳам вафот этади.

Кейин Аллоҳ таоло вайронага айланган дунёга назар солади. Қуёш ўраб қўйилган, юлдузлар ўз жойларидан тўкилган, тоғлар ўз жойларидан жилдирилган, денгизлар куйдирилган, осмон Ер устидан сидириб олинган, жаннат тақводорларга яқин қилинган, дўзах кофирлар учун қиздирилган.

Аллоҳ таоло бўм-бўш бўлиб қолган дунёга назар солади ва «Эй дунё, гулларинг қани, дарахтларинг қани, денгизларинг қани, қасрларинг қани, подшоҳлар қани, подшоҳларнинг ўғиллари қани, золимлар қани, золимларнинг ўғиллари қани, Менинг яхшилигимни кўриб, неъматимдан баҳраманд бўлиб, Мендан бошқага ибодат қилганлар қани?!» деб сўрайди.

Кейин Аллоҳ таоло:

«Бугун подшоҳлик кимникидир?» (деб сўраб Ўзи айтур:) «Воҳид (ягона) ва Қаҳҳор (ғолиб) Аллоҳникидир» (Ғофир сураси, 16-оят).


Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръонда тилга олинган Пайғамбарларнинг ҳар бири, маълум хусусиятлари билан диққатни тортган қавмларга юборилган. Бу қавмлар ўзларига юборилган элчиларни давоми...

6345 09:31 / 05.03.2019
Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади.Саъид ибн Жубайрдан Ражаб ойида турганимизда Ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У .Ибн Аббоснинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

1357 07:17 / 13 январь
Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши давоми...

4379 17:10 / 04.01.2019
Абу Мансур Ҳибатуллоҳ Қуръонни ёд олди, фақиҳ бўлди. Ўзи ёш бўлса ҳам динга улуғ хизматлар қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, бетоб бўлиб қолди. Унинг дарди узоқ давом давоми...

2109 08:04 / 01.06.2020