1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий

17:40 / 15.04.2019 3014 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий (Абу Абдуллоҳ) Буюк Британиянинг Лайстер шаҳрида таваллуд топган. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг шогирди саналади.

У киши отаси шайх Мавлоно Одам қўли остида тарбия олди, униб-ўсди. Болалигиданоқ исломий илмларни ўзлаштира бошлади. 9 ёшида Қуръони каримни ёд олиб, ҳофизи Қуръон бўлди. 12 ёшида эса Буюк Британиядаги Дорул улум Барига ўқишга кирди ва шайх Муҳаммад Юсуф Моталий, шайхул Ҳақа каби кўплаб шайхлардан араб тили, фиқҳ, ҳадис, тафсир илмини ўрганди. Шу ерда у Ҳиндистон Бош муфтийси шайх Маҳмуд ал-Ҳасан Гангоҳийдан ҳадис илми ҳамда бир қанча китоблар, хусусан олтита асосий ҳадислар тўплами бўйича ижозалар олди. Фиқҳ илмини ўқитишга асосланган махсус курсини тамомлади.

Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий Дорул улумни якунлаганидан сўнг, Карачи томон йўл олди. Муҳаммад ал-Кавсарий у ерда замонамизнинг энг донгдор, улуғ олимларидан бўлмиш, шариат қозиси (айни дамда нафақада) шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ва бошқа кўплаб олимлардан илм ўрганди ва изожалар олди.

Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий «Закотнинг осонлаштирилган қоидалари», «Акциялаштириш масалалари», «Исломда туғилиш ва абортларни назорат қилиш» каби бир қатор асарлар муаллифи саналади.

Шунингдек, шайхнинг фиқҳга оид кўплаб мақолалари маълум ва машҳурдир. 

Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий талабаларга, хусусан махсус курсларда исломий ва замонавий илмларни уйғунлаштирган ҳолда кўплаб маърузалари билан иштирок этган. Бугунги кунда ҳам у киши ўз маърифий фаолиятини давом эттира туриб, Буюк Британия бўйлаб сафарлар уюштирмоқда.

Ҳозирда Муфтий Муҳаммад ал-Кавсарий Лайстер шаҳрида истиқомат қилади. Шайх «Жоме улум ал-Қуръон» муассасасида директор бўлиши билан бир қаторда, у ерда турли исломий фанлардан сабоқ ҳам бермоқда, «Дорул Ифто» Ислом ҳуқуқи институтида тадқиқотчилик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда.

Муфтий, шунингдек Ал-Калом Шариа (мусулмон истеъмолчилари ва тадбиркорларига шариатга мувофиқ равишда асосли ва қониқарли маълумотларни етказиш мақсадида очилган) олимлар комиссияси аъзоси, Ислом соғлиқни сақлаш таълими уюшмаси ҳузуридаги Маслаҳат кенгаши аъзоси ҳамда Ислом молияси масалалари бўйича шариат маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Анвар Абдуллоҳ тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тамаъ қилинмайдиган ўринда тамаъ қилиб, қалбнинг муҳрланиб қолишидан паноҳ сўрар эдилар.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу давоми...

1838 08:00 / 21.08.2020
Савол Фитр садақасини бериш кимларнинг зиммасига вожибЖавоб Мусулмон эркагу аёл, балоғатга етганетмаган, хоҳ оқил, хоҳ мажнун бўлсин, нисоб эгаси бўлса, давоми...

2447 10:00 / 28.05.2019
Риёзиёт олими алХоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай дедиАгар инсон яхши ҳулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни давоми...

3481 12:05 / 29.07.2019
Тиббиёт институтида ўқийдиган бир талаба йигит дўстлари билан факультет олдида турган эди. Шу пайт бир нотаниш машина бошқарувни йўқотиб, катта тезликда келиб, давоми...

6682 20:30 / 04.12.2019