1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний юртимизга ташриф буюрди

09:00 / 15.04.2019 10744 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 2019 йилнинг 14 апрель куни Ислом дунёсининг машҳур олими Шайхул ислом, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ юртимизга ташриф буюрдилар. Шайхул ислом Москва ташрифидан сўнг, тўғридан-тўғри Бухорои шарифга қараб йўл олдилар.

Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Бухоро аэропортида ҳурмат ва эҳтиром ила кутиб олинди. Шундан сўнг азиз меҳмон тунги Бухорои шарифнинг диққатга сазовор жойларини, хусусан, Эски шаҳар, қадим мадрасалар ва масжидларни, тунги чироқлар ёритиб турган Мир Араб мадрасасини ҳам томоша қилдилар.

Хуфтон намози Масжиди Калонда Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ иштирокида адо этилди. Шу аснода азиз меҳмоннинг биринчи кунги зиёратлари ўз ниҳоясига етди.

Шу ўринда Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг таржимаи ҳолларига қисқача тўхталиб ўтсак:

Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Али ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари 1362-ҳижрий, 1943-мелодий санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Девбанд қишлоғида таваллуд топдилар. Ҳинд тилида Миёнжий деган сўз муаллим, деганини билдиради. У кишининг силсилалари Усмон ибн Аффонга бориб тақалади.

Муҳаммад Тақий Усмоний Дубай, Баҳрайн, Британия, Америка ва Австралия каби бир неча давлатларда илмий сафарда бўлганлар.

Холид Муҳаммад Бушофеъ айтадилар: «Мен бирор кишини Тақий Усмонийдек янги масалаларда, хусусан банк масалаларида аввалги уламолар китоблари билан ҳозиргилар китобини жамлаганини кўрмадим. У зот бирор муаммони ечиш асносида кучли тақво соҳиби эканлари яққол намоён бўлар эди. Мен Ҳинд қитъасида бу кишидек муаммони ечишда мазҳаблар орасини жамлашдек қобилиятли кишини ҳам кўрмадим».

Ташрифга доир маълумотлар интернет ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча .Вақф, хайрия жамоат фонди томонидан Бухоро вилоятида Мурувват карвониrdquo номли хайрия тадбири ўтказилди. Озиқовқат маҳсулотлари, кийимкечаклар ва давоми...

2432 11:40 / 13.11.2018
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ташаббуси билан бундан 6 йил аввал таъмирланиши бошланган Чамилжа Қалмық масжиди 7 март куни, Рағоиб кечасида расман давоми...

3151 07:00 / 24.02.2019
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳар, .Мўйи муборак Уккоша, жоме масжиди имомхатиби Илҳомжон домланинг волидаи муҳтарамаларининг давоми...

1380 06:59 / 29.09.2020
Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида иштирок давоми...

1006 12:30 / 26.08.2023
Аудиолар

120493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42110 14:35 / 11.08.2021